язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар пробалари ва намуналари билан божхона органлари тизимида муомала қилиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 29.08.2003 й. 1269-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 09.07.2003 й. 01-02/16-27-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 29 августда 1269-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2003 йил 9 июлдаги

01-02/16-27-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасининг

божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар

пробалари ва намуналари билан божхона органлари

тизимида муомала қилиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 211-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги 374-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар пробаси ва намуналарини танлаб олиш, уларни Давлат божхона қўмитасининг божхона лабораторияларида рўйхатга олиш, қайтариш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


проба - божхона расмийлаштирувидан ўтаётган товар туркумининг кичик бир қисми бўлиб, товарнинг таркиби ва хоссасини тўлиқ тавсифлайди;


намуна - божхона расмийлаштирувидан ўтаётган товар бирлиги бўлиб, товарнинг таркиби ва хоссасини тўлиқ тавсифлайди;


пробаларни (намуналарни) йўқ қилиш - проба ёки намунани товар сифатида мақсадга мувофиқ ишлатишга яроқсиз ҳолга келтириш (ёқиб юбориш, кўмиб ташлаш ва бошқалар);


пробаларни (намуналарни) бирхиллаштириш - товарнинг стандарт ёки қиёсий намуналарга, шунингдек уларга доир ҳужжатлаштирилган фойдаланиш ахборотига мувофиқлигини белгилаш бўйича ҳаракатлар;


тадқиқот (экспертиза) - божхона лабораторияси мутахассислари томонидан фан, техника ва бошқа соҳаларда махсус билимларни талаб қилувчи пробаларни (намуналарни) ўрганиш.


2. Пробаларни (намуналарни) танлаб олиш уларни идентификациялаш ва товар кодини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти Товар номенклатурасига (матнда бундан кейин - ТИФ ТН) биноан аниқлаш мақсадларида амалга оширилади.


3. Товарнинг турига боғлиқ ҳолда пробалар ва намуналарни танлаб олиш услуби халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикасининг стандартлари, улар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси (ДБҚ) томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар билан аниқланади.


4. Тадқиқот (экспертиза) товарнинг божхона назорати ва божхона расмийлаштируви ўтказилаётганда, шунингдек божхона органида товар ТИФ ТН бўйича тўғри таснифланганлиги борасида шубҳа уйғонган ҳолатларда божхона органининг бошлиғи томонидан тайинланади.



II. ПРОБАЛАР ВА НАМУНАЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ


5. "Эркин муомалага чиқариш" божхона режимида жойлаштирилган товарни тадқиқ этиш (экспертиза қилиш) мақсадлари учун пробалар (намуналар) танлаб олиш божхона текширувини ўтказаётган божхона органининг мансабдор шахси томонидан, товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс гувоҳлигида, зарурат бўлганда эса - мутахассис иштирокида амалга оширилади.

Бошқа ҳолатларда товарни тадқиқ этиш (экспертиза қилиш) мақсадлари учун пробалар (намуналар) танлаб олиш мазкур божхона органининг бошлиғи тайинлаган божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

6. Товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс пробаларни (намуналарни) олаётганда божхона органига кўмаклашиши шарт.


7. Пробалар (намуналар) 3 нусхада танлаб олинади. Бунда пробалар (намуналар) танлаб олишни амалга ошираётган божхона органининг мансабдор шахси томонидан 1-иловага мувофиқ, 3 нусхада тузиладиган "Пробаларни (намуналарни) танлаб олиш далолатномаси" расмийлаштирилади.

Далолатноманинг биринчи нусхаси материаллар билан, яъни пробалар (намуналар) билан божхона лабораториясига юборилади.

Иккинчи нусха товарнинг пробалари (намуналари)ни танлаб олиш далолатномаси тузилган вақтда товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахсга берилади.

Далолатноманинг учинчи нусхаси тадқиқот (экспертиза)ни тайинлаган божхона органида назорат учун қолдирилади.

8. Пробаларнинг (намуналарнинг) ҳар бир нусхаси 2-иловага асосан ўралади, 3-иловага мувофиқ шаклда "Ўрамнинг сақланишини таъминлаш ёрлиғи" билан таъминланади ва назоратчининг шахсий рақамли муҳри ёки божхона органининг "Пакетлар учун" муҳри билан муҳрланади. Бунда муҳрнинг бир қисми ўрамнинг сақланишини таъминлаш ёрлиғининг устига, бошқа қисми эса - ўрамнинг устига қўйилган бўлиши керак.


9. Пробалар (намуналар) танлаб олишни амалга оширган божхона органининг мансабдор шахси уларни 4-иловага мувофиқ "Пробалар ва намуналар танлаб олишни рўйхатга олиш журнали"да (қоғоз ёки электрон шаклда) рўйхатга олади.

10. Пробалар ва намуналарни танлаб олишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик тадқиқот (экспертиза)ни тайинлаган божхона органи бошлиғи, шунингдек пробалар (намуналар) танлаб олишни амалга ошираётган мансабдор шахс зиммасига юклатилади.


III. ПРОБАЛАР ВА НАМУНАЛАРНИНГ

БОЖХОНА ЛАБОРАТОРИЯЛАРИГА

ТУШИШИ


11. Агар тадқиқот (экспертиза) божхона пости божхона лабораториясининг эксперти томонидан амалга оширилса, пробалар (намуналар) божхона постининг божхона лабораториясига пробалар (намуналар) танлаб олишни амалга оширган божхона органи мансабдор шахси томонидан "Пробаларни (намуналарни) танлаб олиш далолатномаси" билан бирга шахсан

...