язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2015 й. ПФ-4747-сон “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.08.2015 й.

N ПФ-4747



ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)

ЭКСПОРТИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Экспорт товарлар ҳажми ва номенклатурасини янада кенгайтириш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида:


1. 2015 йилнинг 1 сентябридан товуқ панжаларини (ТИФ ТН 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0 кодлари бўйича), шунингдек ўзи ишлаб чиқарган сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотларни (ТИФ ТН 1905 40 коди бўйича) экспорт қилишга рухсат берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 4-иловасига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 24 августдаги

ПФ-4747-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини

рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли

Фармонининг 4-иловасига киритиладиган

ўзгартишлар

     

1. Иккинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

             

2.

Нон-булка маҳсулотлари* (ўзи ишлаб чиқарган, хамирдан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, печеньелар, сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотлардан ташқари)


1905

            

2. Бешинчи сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

                       

5.

Гўшт ва унинг озиқбоп қўшимча маҳсулотлари

0201 - 0210 (0207 53 000, шунингдек

ТИФ ТН 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0

кодлари бўйича товуқ панжаларидан ташқари)

Уй паррандасининг* озиқбоп қўшимча маҳсулотлари

    

0207 53 000

                 


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 452-модда