ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2003 й. 400-сон "Самарқанд давлат чет тиллар институтига лингафон асбоб-ускуналари етказиб бериш учун Япония Ҳукуматининг маданият соҳасидаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.09.2003 й.
N 400
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР
ИНСТИТУТИГА ЛИНГАФОН АСБОБ-УСКУНАЛАРИ
ЕТКАЗИБ БЕРИШ УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ
МАДАНИЯТ СОҲАСИДАГИ БЕҒАРАЗ ЁРДАМИДАН
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Самарқанд давлат чет тиллар институтига лингафон асбоб-ускуналари етказиб бериш учун Япония Ҳукуматининг маданият соҳасидаги 24,7 млн Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев Айирбошлаш ноталарини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил килинсин.
2. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига Япония томони билан келишилган муддатларда беғараз ёрдамни олиш учун барча тартиб-қоидаларни расмийлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб юзасидан хизмат кўрсатиш юклансин.
3. Беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган асбоб-ускуналар барча солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилинсин, божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлар бундан мустасно.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи Япониялик мутахассисларни давлат божи ундирмасдан яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва вақтинча рўйхатдан ўтказишни узайтирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.Каримов