язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ ЎзР ВМ 08.05.2014 й. 117-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 08.05.2014 й. 117-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 22.02.2016 й. 47-сон Қароридан олдинги таҳрири



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Шартнома, экспорт контракти ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда Дирекция томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб беришга ва экспорт қилишга шартномалар (контрактлар) тузишда хўжалик юритувчи субъектларга ёрдам бериш бўйича хизматлар учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида воситачилик ҳақи ундирилади.

Ариза берувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти бўлган тақдирда, шартнома, экспорт контракти ёки қўшимча битимни рўйхатдан ўтказишда воситачилик ҳақи тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ундирилади.

Воситачилик ҳақи шартнома (экспорт контракти) томонларидан бири ёки бўйсуниш тартибида унинг юқори органи томонидан тўланади.