Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар Рўйхати (ЎзР ВМ 18.01.2002 й. 26-сон қарорга илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 18 январдаги
ИЛОВА
Нотариусларнинг ижро хатларига
асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга
ошириладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
I. НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАНГАН БИТИМЛАР
БЎЙИЧА ҚАРЗНИ УНДИРИШ
1. Пул олиш, мулкни қайтариш ёки бериш билан боғлиқ нотариал тасдиқланган битимлар.
Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
а) нотариал тасдиқланган битимнинг асл нусхаси;
б) кредитор томонидан қарздорга нотариус орқали тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги (мулкни қайтариш ёки бериш) тўғрисида юборилган ёзма билдиришнома.
МУНОСАБАТЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН
АСОСЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗНИ УНДИРИШ
2. Кредит муассасалари томонидан берилган кредитлар бўйича қарздорлар ва уларнинг кафиллари тўлов муддатини ўтказиб юборганлигига оид ҳужжатлар.
Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
а) унинг асосида қарз ундириладиган кредит шартномасининг асл нусхаси;
б) ундириб олувчи томонидан тасдиқланган қарздорнинг шахсий ҳисобварағи (карточкаси)дан қарз миқдори кўрсатилган кўчирма;
в) кредит муассасалари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси.
3. Корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўз ходимларига якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жой (квартира)ларни мукаммал таъмирлаш, шунингдек уй-рўзғор буюмлари харид қилиш учун берилган қарз (ссуда)лар бўйича қарздорликни белгиловчи ҳужжатлар.
...