Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.12.2011 й. 851-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
31.12.2011 й.
N 851
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ
КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК
УЧУН 2012 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА
ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2011 йил 14 декабрдаги 01/16-703, СГ-2-1/7-4029 ва ТГ/08-01-32-14/791-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарорининг 3-банди ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилнинг 1 январидан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (Ш.М. Собиров):
Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланилсин.
2.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар" тўғрисидаги 315-сон қарорига илованинг 1-банди "в" кичик бандига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Тошкент шаҳар ҳокими
вазифасини бажарувчи Р. Усманов
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан
фойдаланганлик учун 2012 йилда қўлланиладиган
ижара тўловининг энг кам
СТАВКАЛАРИ
Т/р |
Фаолият тури коди (ХТУТ) |
Ижарачиларнинг фаолият тури |
Бир йиллик энг кам ставкаси 1 кв.м/сўм |
САНОАТ
|
|||
1 |
13 100 |
Кимё саноати |
2 200 |