Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 30.12.2012 й. 1052-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2012 й.

N 1052



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2013 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарорининг 3-1-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2012 йил 10 декабрдаги 01/14-48, N 14 ва Б.Ю/03-04-06/182-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини хисоблаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (Ш.М. Собиров):

ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкалардан таянч сифатида фойдаланилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-моддасига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

Ушбу қарорнинг 2-иловасининг 2.1-бандида келтирилиган бино ва иншоотларнинг фасад қисмидан реклама воситалари учун ижара сифатида фойдаланишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама ва ахборот фаолияти бўйича комиссияси тасдиқлаган ва тавсия қилган ижтимоий рекламалар жойлаштирилган муддатга ижара тўловларидан озод этилиши назарда тутилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. Ушбу қарор 2013 йил 1 январдан кучга кириши белгилансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                     Р.Ж. Усмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2012 йил 30 декабрдаги

1052-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2013 йил 1 январдан

қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Фаолият

тури коди

(ХТУТ)


Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсади

Бир йиллик

энг кам

ставкаси

1 кв.м/сум


САНОАТ

1.

11 200

Ёқилғи саноати


2 500

2.

13 100

Кимё саноати


2 500

3.

13 300

Нефть-кимё саноати


2 500

4.

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск