Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги, қ/х маҳсулотларини қайта ишлаш /

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.09.2003 й. 383-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 4 сентябрдаги

383-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар

билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари

ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан

ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг

бажарилиши мониторингини олиб

бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари (кейинги ўринларда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари деб юритилади) ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилади.


3. Контрактация шартномаси бўйича хўжалик бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи шахсга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган муддатларда бериш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса муайян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб ушбу маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олади.


Моддий-техника ресурслариҳтиёт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик буюртмасига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш мажбуриятини олади, хўжалик эса ушбу ишлар (хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжуд бўлган тақдирда тайёрлов ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишни маблағ билан таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузади.


5. Хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.

Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида давлат эҳтиёжлари учун шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштирадилар.

6. Шартномаларни тузиш ва бажаришда томонлардан ҳар бири ўз мажбуриятларини энг юқори тежам билан, бошқа томонларнинг иқтисодий манфаатларига риоя қилган ҳолда бажариши, мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилмаслиги натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши ва бошқа томонни ушбу чора-тадбирлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши, шунингдек унга мажбуриятларни бажаришда кўмаклашиши керак.



II. ШАРТНОМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


7. Шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш босқичлари изчиллиги схемаси мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.


8. Контрактация шартномалари, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календарь йил бошланишидан кечикмай тузилади.

Фермер хўжаликлари томонидан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан контрактация шартномалари ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартномалар тузиш туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқий масалалар ва шартномавий муносабатлар гуруҳи мутахассиси иштирокида амалга оширилади.

9. Шартномаларни тузишда томонлар тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган алоҳида намунавий шаклларга амал қилиши мумкин.


10. Шартномаларда қуйидагилар кўрсатилади:

шартноманинг мавзуси, маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (ҳажми), сифати, нархи (турлари бўйича);

шартноманинг умумий суммаси;

томонларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро мажбуриятлари;

маҳсулотларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) пунктлари ва даврлари (муддатлари);

идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар;

ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари;

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги;

низоларни, форс-мажор ҳолатларни ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой.

Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг сорти ва миқдори;

маҳсулотларнинг сифатига қўйиладиган талаблар билан биргаликда техник регламентлар ёки стандартларнинг номи.

11. Шартномаларга шунингдек аниқ турдаги шартномалар учун ёки уларга нисбатан томонлардан бирининг аризасига кўра ёхуд қонунчиликка мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган шартномалар учун назарда тутилган бошқа муҳим шартлар ҳам киритилиши мумкин.


12. Шартномага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари, миқдори ва ассортиментини белгиловчи, иккала томоннинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланадиган жадвал илова қилинади.


13. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг бевосита жойлашган жойидаги тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари агротехника чора-тадбирларини амалга оширишдан бир ой олдин шартнома тузиш учун хўжаликка ўзининг ваколатли вакилини юбориши керак.


14. Хўжалик шартнома лойиҳаси тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилоти вакилидан олинган вақтдан бошлаб 7 кун мобайнида уни кўриб чиқиши ва эътирозлар бўлмаган тақдирда лойиҳани имзолаши ва тайёрловчига қайтариши шарт.

Хўжаликда шартнома лойиҳаси шартлари бўйича эътирозлар пайдо бўлган тақдирда хўжалик юқорида кўрсатилган муддатларда келишмовчиликлар тўғрисида протокол тузади ва уни тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилотига жўнатади, бу тўғрида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашини хабардор қилади.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқий масалалар ва шартномавий муносабатлар гуруҳи мутахассиси контрактация шартномаларини, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартномаларни

...
Время: 0.0177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск