Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорлик фаолияти субъектлари. Корхоналар шакллари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.07.2015 й. 219-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 31 июлдаги

219-сон қарорига

1-ИЛОВА


Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни

ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилмайди.


2. Ходимларни ёлламасдан фаолиятни амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар учун қонунчиликда хусусий тадбиркорлар учун назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартиби амал қилади.


3. Хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни банкда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб рақами очилгандан кейин амалга ошириши мумкин.


4. Хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида назарда тутилган фаолиятнинг амалга ошириладиган турига боғлиқ ҳолда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бир нафардан уч нафаргача миқдорда амалга оширишга ҳақлидир. Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор, фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, уч нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.


5. Хусусий тадбиркор билан меҳнат муносабатлари ўрнатган жисмоний шахсларга хусусий тадбиркорлар сифатида қаралмайди ва улар хусусий тадбиркор номидан ҳуқуқий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга эмас.



II. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ

ВА ЁЛЛАНГАН ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ

СТАЖИНИ ҲИСОБЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


6. Хусусий тадбиркор ва хусусий тадбиркор томонидан ёлланган ходим (кейинги ўринларда ходим деб аталади) ўртасидаги меҳнат муносабатлари ушбу Низомда назарда тутилган хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади.


7. Хусусий тадбиркор ходимларнинг қонунчиликда белгиланган меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши шарт.


8. Ходимни ёллашда (ишга қабул қилишда) хусусий тадбиркор унинг билан ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ёзма меҳнат шартномасини тузади.

Ходимнинг аҳволини қонунчилик нормаларига нисбатан ёмонлаштирадиган меҳнат шартномаси шартлари ҳақиқий ҳисобланмайди.


9. Меҳнат шартномасининг муддати хусусий тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.


10. Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан биттаси хусусий тадбиркор солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига берилади, иккинчиси хусусий тадбиркорда, учинчиси эса - ходимда қолади.


11. Меҳнат шартномасида хусусий тадбиркорнинг имзосини муҳр билан тасдиқлаш, шунингдек ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.


12. Ходимга хусусий тадбиркор томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.


13. Хусусий тадбиркорда ёллаш бўйича ишлаган иш даврлари унинг учун:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда

...
Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск