Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 30.03.2016 й. 01-02/12-18-сон "Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.04.2016 й. 2418-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.04.2016 й.

N 2418-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.03.2016 й.

N 01-02/12-18


ҚАРОРИ



"Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона

ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона

органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон "Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2418, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 63-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2016 йил 21 апрелдан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                         З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



"Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона

ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона

органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимасидан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ДБДнинг биринчи устуни" деган сўзлар "ДБДнинг 1-графаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. ДБДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

ДБД бекор қилинганидан сўнг, янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган 15 календарь кундан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.

11. ДБДнинг электрон нусхасига божхона постининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги далолатномаси (44-графа), юкни етказиб бериш назорат китобчаси (53-графа) рақамлари, саналари ва товарлар келтирилган сана (С графа) ҳақидаги маълумотлар киритилади ва ДБДнинг биринчи кичик бўлими 1-графасидаги "ПР" белгиси "ИМ" белгиси билан алмаштирилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 апрель, 15-сон, 153-модда





































Время: 0.1949
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш