Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2003 й. 408-сон "Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2003 й.

N 408


ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ

МЕНЕЖЕРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда қурилиш соҳасидаги раҳбар кадрларни (менежерларни) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бозор шароитларида қурилиш жараёнини бошқариш талабларини, объектларни қуришда ишларни бажаришни ташкил этиш ва унинг технологиясида халқаро ва Ватанимизда тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш, қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш;

ўқитишни менежмент ва маркетингнинг замонавий методлари билан, республика вазирликлари ва идораларининг, шунингдек чет мамлакатларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ташкил қилиш асосида ўқитиш методлари ва усулларини мунтазам равишда такомиллаштириш;

қурилиш соҳасида тадқиқот ва тажриба - эксперимент ишларини бажариш, менежерлардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш, қонун ҳужжатларига мувофиқ маслаҳат хизматлари кўрсатиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

қурилиш соҳасида ўқитишнинг кундузги шакли бўйича менежерларни қайта тайёрлаш пудрат қурилиш ташкилотларининг ва қурилиш индустрияси корхоналарининг олий маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган раҳбарларини олти ой муддат билан ўқитган ва белгиланган намунадаги тегишли сертификат берган ҳолда амалга оширилади;

қурилиш соҳасида бошқарувнинг барча даражаларидаги менежерлар малакасини ошириш сертификат берган ҳолда уч ойгача муддатда амалга оширилади;

таълим олувчиларни Марказга қабул қилиш қурилиш ташкилотлари ва корхоналари буюртманомаларига биноан, шунингдек жисмоний шахсларнинг аризалари бўйича, суҳбат ўтказиш натижалари асосида амалга оширилади;

шартнома асосида ўқитиш учун олинган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда, мамлакатимиз ва чет эл ўқув юртлари таълим тизимидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда ўқув режаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Тошкент архитектура-қурилиш институтини 2004 йилда таъминлаш харажатлари сметаси таркибида Марказни асосланган ҳужжатлар асосида зарур ўқув ва лаборатория мол-мулки билан жиҳозлаш учун маблағларни назарда тутсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Марказни жойлаштириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Марказнинг Ҳомийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармасига профессор-ўқитувчилар таркиби вакилларини ҳамда Марказнинг истеъдодли тингловчиларини малака ошириш ва тажриба орттириш учун етакчи хорижий таълим, илмий ва ўқув марказларига юборишда амалий ёрдам бериш ва кўмаклашиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 сентябрдаги

408-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиш соҳасидаги менежерларни қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш маркази

Ҳомийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

Тўлаганов К.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси

Ғуломов С. С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

Кенгаш аъзолари:

Тохтаев А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси

Исаев А.Н.

-

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси раиси

Зарипов Б.К.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти раиси

Рустамов Қ.Қ.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" раиси

Ҳафизов Б.Я.

-

"Ўзнефтгазқурилиш" компаниясининг бош директори

Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси

Жалолов А.А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори

Раматов А.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси

лавозимига кўра

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари

Умаров С.А.

-

"Ўзбекинвест" компаниясининг бош директори

Ортиқов Н.А.

-

"Ўзинвестлойиҳа" компаниясининг раиси

Санақулов Қ.

-

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг бош директори вазифасини бажарувчи

Асқаров Б.А.

-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг ректори

Бобоев С.

-

Самарқанд архитектура-қурилиш институтининг ректори

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 153-модда.




























Время: 0.1366
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск