ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2003 й. 414-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.09.2003 й.
N 414
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ
ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорининг 11-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 29-модда) билан тасдиқланган "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисидаги Намунавий низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
2003 йил 29 сентябрдаги
414-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори билан тасдиқланган
"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг
Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси
ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисидаги
Намунавий низомга киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. 4-банднинг бешинчи хат бошидаги "экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга" сўзлари чиқариб ташлансин;
2. 5-бандда:
саккизинчи хат бошидаги "экспортга ва маҳаллий истеъмолчиларга" сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи ва ўн тўққизинчи хат бошидаги "экспортга ва" сўзлари "ташқи савдо компанияларига ва" сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма биринчи хат бошидаги "экспортга" сўзи "ташқи савдо компанияларига" сўзлари билан алмаштирилсин, "экспорт" сўзи чиқариб ташлансин;
йигирма иккинчи хат бошидаги "белгиланган квоталар ва жўнатиш ҳужжатлари (разнарядкалар)га мувофиқ ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин, "экспортга" сўзи "ташқи савдо компанияларига" сўзлари билан алмаштирилсин;
охирги хат бошидаги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
2003 йил 29 сентябрдаги
414-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта маҳсулотини сотиш нархлари ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида" 1995 йил 25 сентябрдаги 373-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йилда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 23-4-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат боши ва ушбу қарорга 4-илова.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2000 йилда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози тўғрисида" 2000 йил 4 апрелдаги 124-24-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат боши.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 18 сентябрдаги 377-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 54-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 32-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда).
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 9, 91-модда.