язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2016 й. ЎРҚ-400-сон "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.11.2015 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2015 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.01.2016 й.

N ЎРҚ-400



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА

КОДЕКСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси тасдиқлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 ва 2017 йиллар мобайнида:

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;

зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи", 2016 йил 21 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 январь, 3 (I)-сон, 31-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 1-сон, 2-модда