ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Божхона органларида шартномаларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 й. 416-сон "Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2003 й.

N 416



ЭКСПОРТ-ИМПОРТ

ОПЕРАЦИЯЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ

ЯНАДА          ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек республикада импорт операцияларини амалга оширишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. 2003 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Марказий банк, ваколатли банклар ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими амалга киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг электрон базасини шакллантиради ҳамда товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги ахборотларнинг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб беради.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда зиммасига мониторинг олиб бориш ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими билан ишлаш функциялари юкланган раҳбарлар, ходимлар ва техник ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини божхонадан кейин назорат қилиш тизимини жорий этиш, шу жумладан Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасида уни амалга ошириш бўйича бўлинмалар ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказиладиган ва рўйхатга олинадиган импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш ушбу Марказнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 сентябрдаги

416-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 2-илова 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) "божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида - бир иш кунида" сўзлари "импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида - икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-бандининг иккинчи жумласига "аванс тўловлари" сўзларидан кейин "импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 9-сон, 92-модда.

































Время: 0.1439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск