Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2016 й. 207-сон "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2016 й.

N 207



ЯНГИ ВА ҚАЙТА ИШЛАНГАН МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон ҳамда "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумнинг экспортини тартибга солиш, хорижий валютадаги тушум тушиши юзасидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Хўжалик юритувчи субъектларга:

мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) барча транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда экспорт қилишга;

мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08, 1202) тўловни норезидентларнинг халқаро тўлов карталаридан қабул қилиш йўли билан экспорт қилишга;

2016 йил 1 июлгача янги мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни кредиторлик қарзлари суммасига ҳамда илгари тузилган экспорт контрактлари бўйича 2016 йил 1 майдаги ҳолатига кўра очилган аккредитивлар бўйича экспорт қилишга рухсат этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишга фитосанитария сертификатларини расмийлаштиришда уларда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум турлари (навлари) ва етиштирилган минтақа (вилоят, туман) кўрсатилишини қатъий равишда таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 июндаги

207-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки, мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш белгиланган тартибда барча транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товар-хомашё биржаси орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан экспортга фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 63-позиция қўшилсин:

"

63.

Мева-сабзавот маҳсулотлари


07, 08, 1202

".

    





Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 июндаги

207-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2016 йил 20 январдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 4-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида" 2016 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 131-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 292-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 56-модда





















Время: 0.2278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск