Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.06.2016 й. 207-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 июндаги

207-сон қарорига

1-ИЛОВА



Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот

маҳсулотларини экспорт қилиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон ҳамда "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорларига мувофиқ янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш, хорижий валютадаги тушумнинг кафолатли тушиши ва мажбурий сотилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан биржаларда тузилган контрактларини ҳисобга олиш хусусиятлари биржалар фаолиятини регламентловчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мева-сабзавот маҳсулотлари - сабзавотлар, мевалар, полиз маҳсулотлари ва узум (ТИФ ТН коди 07, 08, 1202);


янги мева-сабзавот маҳсулотлари - ушбу Низомга 1-иловада* келтирилган рўйхатга мувофиқ сабзавотлар, мевалар, полиз маҳсулотлари ва узум;


қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари - ушбу Низомга 1-иловада* келтирилган янги мева-сабзавот маҳсулотлари (сабзавотлар, мевалар, полиз маҳсулотлари ва узум) рўйхатига киритилмаган сабзавотлар, мевалар, полиз маҳсулотлари ва узум;


экспорт қилувчилар - мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан экспорт контрактлари тузган юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари;


экспорт контракти - мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси;


валюта свопи операцияси - валютани айни бир вақтда сотиб олиш ва сотиш (айирбошлаш) бўйича икки томонлама битим. Бунда бундай битимнинг муайян шартлари орқали улар бўйича муддатда ва бундай битимнинг муайян шартлари бўйича валюта курсида ҳисоб-китоб қилиш (тескари айирбошлаш) шарт қилиб қўйилади. Валюта свопи операцияси икки қисмдан иборат бўлади. Булар: биринчи қисмини амалга оширишда валюталарни бирламчи айирбошлаш (своп-битим) юз беради, иккинчи қисмини амалга оширишда аксинча айирбошлаш ва своп-контрактни ёпиш (форвард-битим) юз беради.



III. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЭКСПОРТ ҚИЛИШ


3. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш маълумотлари экспорт қилувчи томонидан Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда ТСОЯЭАТ деб аталади) киритилган экспорт контракти асосида амалга оширилади.


4. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш хорижий ҳамкорлар билан тузилган тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари билан тузилган воситачилик шартномалари асосида фақат "Ўзагроэкспорт" ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси (кейинги ўринларда "Ўзагроэкспорт" АЖ деб аталади) томонидан амалга оширилади.


5. Мева-сабзавот маҳсулотлари юзасидан экспорт контракти тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари "Ўзагроэкспорт" АЖга мурожаат қиладилар.

"Ўзагроэкспорт" АЖ тушган мурожаатларни уч кун муддатда кўриб чиқадилар, музокаралар олиб борадилар. Музокаралар якунлари бўйича, ҳар иккала томон розилик билдирган тақдирда, белгиланган тартибда экспорт контрактлари ва воситачилик шартномалари тузадилар.


6. Воситачилик шартномалари бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда "Ўзагроэкспорт" АЖнинг воситачилик ҳақи миқдори 1 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак, шу жумладан воситачилик шартномаси бўйича экспортнинг амалдаги ҳажми 1 млн доллардан ортиқ бўлганда воситачилик ҳақи миқдори 0,8 фоизни, 5 млн доллардан ортиқ бўлганда - 0,6 фоизни, 10 млн доллардан ортиқ бўлганда - 0,5 фоизни, 20 млн доллардан ортиқ бўлганда - 0,4 фоизни ва 50 млн доллардан ориқ бўлганда - 0,1 фоизни ташкил этади.

Воситачилик ҳақи юзасидан воситачилик шартномалари бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари билан узил-кесил ҳисоб-китоблар воситачилик шартномаси амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.


7. Мева-сабзавот маҳсулотлари юклаб жўнатилган мева-сабзавот маҳсулотлари қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида экспорт қилинади, қолган қисмига эса тасдиқланган банк аккредитиви очилади, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати расмийлаштирилади.

"Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти:

"Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамиятининг чет элда очилган қўшма корхоналари ва савдо уйлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ишончли ва узоқ муддатли шериклар ҳисобланган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар манзилига мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан ҳақ тўланмасдан, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан экспорт қилиш ҳуқуқига эгадир.

8. Экспорт контрактида контракт валютаси ва тўлов хорижий валютада кўрсатилади.

Ушбу Низомда назарда тутилмаган экспорт контрактларига ва уларнинг бажарилишига қўйиладиган талаблар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари қўлланилади.



IV. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА НАРХ БЕЛГИЛАШ


9. Экспорт контрактлари жаҳон бозорларидаги конъюнктура нархларидан келиб чиқиб Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, доимий ишлайдиган мева-сабзавот майдончаларининг ярмарка савдолари якунлари бўйича шаклланадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор нархлари асосида тузилади.


10. "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлар даражаси тўғрисида ахборот эълон қилинади.

Бунда экспорт контрактлари контракт тузилган кунда "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузилади.


11. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига божхона расмийлаштируви ушбу Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ экспорт контрактларида кўрсатилган нархлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



V. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ

ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИГА

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


12. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг экспорт контрактларига, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар билан воситачилик шартномалари тузган хўжалик юритувчи субъектларнинг импорт контрактларига хизмат кўрсатиш тижорат банклари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тижорат банки томонидан 1 (бир) кун мобайнида:

экспорт қилувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган зарур ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб - экспорт қилувчига хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очилади;

валюта маблағлари тушган пайтдан бошлаб - ТСОЯЭАТга экспорт қилишга экспорт контракти бўйича олдиндан тўланган ҳақ тўғрисидаги ахборот киритилади;

очиқ тасдиқланган аккредитив ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг экспорт контракти шартларига мувофиқ расмийлаштирилган кафолати тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТга киритилади - улар ҳақидаги тегишли ахборот тушган пайтдан бошлаб;

мажбурий сотиш амалга оширилган санадан бошлаб - сотилган хорижий валютага тенг бўлган маблағ сўмларда "Ўзагроэкспорт" АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЭКСПОРТ ҚИЛИШДАН ОЛИНГАН ХОРИЖИЙ

ВАЛЮТАДАГИ ТУШУМНИ МАЖБУРИЙ СОТИШ


13. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш, шартномалар шаклларидан ва қонун ҳужжатлари томонидан берилган имтиёзлардан қатъи назар, "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан тушган маблағлар суммасининг 25 фоизи миқдорида амалга оширилади.

"Ўзагроэкспорт" АЖ хорижий валютадаги тушум тушгандан кейин 5 банк куни мобайнида мажбурий сотишни амалга оширишга топширқномани тақдим этмаган тақдирда тижорат банки мажбурий сотишни акцептсиз тартибда амалга ошириши шарт.

Хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини мажбурий сотиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хорижий валютадаги тушум сотилган кунда амалда бўлган курси бўйича амалга оширилади.


14. "Ўзагроэкспорт" АЖнинг буюртманомаси бўйича олдиндан тўланадиган ҳақ "Ўзагроэкспорт" АЖнинг ҳисоб рақамига тушганда хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.

Бунда:

хорижий валютадаги тушум суммасининг 75 фоизи кейинчалик қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан фойдаланиш учун хорижий валютада "Ўзагроэкспорт" АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказилишига;

мажбурий сотилиши керак бўлган ва талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисоб рақамида турган хорижий валютадаги тушум суммасининг қолган 25 фоизи экспорт ҳақиқатда амалга оширилгунга қадар валюта свопи битими бўйича "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан тижорат банкига сотилишига йўл қўйилади.

15. Қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби талабларига мувофиқ амалга оширилади.


16. "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан тузилган экспорт контрактлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва "Ўзагроэкспорт" АЖ, тижорат банклари ва валюта назорати органлари ўртасида ахборот айирбошлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича белгиланган тартибда ТСОЯЭАТ воситасида амалга оширилади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. "Ўзагроэкспорт" АЖ, тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот ТСОЯЭАТга ўз вақтида киритилиши ва унинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.


18. "Ўзагроэкспорт" АЖ ўзи томонидан тузилган экспорт контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарз учун жавоб беради.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Низомга

2-ИЛОВА



"Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан тузилган

экспорт контрактларининг бажарилиши мониторинги

ҳамда "Ўзагроэкспорт" АЖ, тижорат банки ва валюта

назорати органлари ўртасида ахборот айирбошлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







I босқич

"Ўзагроэкспорт" АЖ


       

1. Жаҳон нархлари конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, доимий фаолият кўрсатувчи мева-сабзавот майдончасининг ярмарка савдолари якунлари бўйича вужудга келаётган ўртача нархларни ҳисобга олган ҳолда талаб ва таклиф асосида нархларни ўрганиш ва шакллантириш.



          

Ўтказилган Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси, доимий фаолият кўрсатувчи мева-сабзавот майдончаси якунлари бўйича

       



2. Оммавий ахборот воситаларида "Ўзагроэкспорт" АЖнинг расмий веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт нархлари даражаси тўғрисида ахборот эълон қилиш.

        

Ҳар ҳафтада







II босқич

"Ўзагроэкспорт" АЖ, хўжалик юритувчи субъект


      

Хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри контрактлар, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан воситачилик шартномалари тузиш.

          


Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича









III босқич

"Ўзагроэкспорт" АЖ, хўжалик юритувчи субъект


         

Экспорт контрактлар бўйича маълумотларни (умумий ахборотни) Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритиш.

       


Экспорт контракти тузилгандан кейин









IV босқич

Тижорат банки


        

1. Экспорт контракти бўйича маълумотларни (маблағлар ҳаракати тўғрисида маълумотлар, шу жумладан: дастлабки тўловнинг тушиши, аккредитив очилиши ёки кейинчалик ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотномаларни тасдиқлаган ҳолда, биринчи даражали хорижий банкнинг муқобил кафолати мавжудлиги) ТСОЯЭАТга киритиш.



Ҳисоб-китобларни амалга оширишда



2. Мониторинг олиб бориш.

            

Ҳар куни






Давлат божхона қўмитаси органлари


        

1. Экспорт контракти бўйича маълумотларни (товарлар келганлиги тўғрисидаги ахборотни) ТСОЯЭАТга киритиш



Товар келиб тушганда ёки юклаб жўнатилганда



2. Мониторинг олиб бориш.


Ҳар куни

3. Божхона ва валютага оид қонун ҳужжатлари, ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилиши ҳолатлари аниқланганда солиқ органларига ахборот бериш.

             

Ҳолатлар аниқланганда







V босқич

     

Давлат солиқ қўмитаси

       


      

Мониторинг олиб бориш.

     


Ҳар куни








      

Марказий банк

      


     

Мониторинг олиб бориш.

       


Ҳар куни



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 292-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 56-модда









































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск