язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.1992 й. 433-сон "Халқаро савдо объектлари республика комплексини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.1992 й.

N 433


ХАЛҚАРО САВДО ОБЪЕКТЛАРИ РЕСПУБЛИКА

КОМПЛЕКСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 21 февралдаги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 26 мартдаги 147-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ХХЮК ҳудудида таркибида:

"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" савдо-кўргазма-маркази,

"ЎЗБИЗНЕСМАРКАЗ" амалий ҳамкорлик маркази бўлган Халқаро савдо объектларининг республика комплекси ташкил этилсин.


2. Халқаро савдо обьектларининг республика комплекси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ХХЮК тугатилсин.

ХХЮК ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига фойдаланиш учун берилсин ва у ҳудудда жойлашган ҳамда ХХЮК ҳисобида бўлган мол-мулк, бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларининг ҳуқуқий вориси этиб белгилансин.

ХХЮК (ўртоқ Луковский) уч кун муддат ичида тугатиш комиссиясини тузсин, ХХЮК ҳудудида жойлашган ва у ердаги биноларни ижарага олган барча ташкилотларни, кредиторлар ҳамда дебиторларни ХХЮКнинг тугатилиши ва шартномаларнинг бекор қилиниши тўғрисида хабардор қилсин.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) уч кун муддат ичида ХХЮК мол-мулкини қабул қилиб олиш бўйича комиссия тузсин.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов), ХХЮК (ўртоқ Луковский) бир ой муддат ичида бинолар ва иншоотларни уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган фондлар, лимитлар ва маблағлар билан бирга қабул қилиш-топширишни амалга оширсинлар.


3. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) бир ой муддат ичида ХХЮКнинг ишлаб турган павильонлари негизида "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" савдо-кўргазма марказини, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги "Ўзахбороттех" ташқи иқтисодий фирмаси негизида "ЎЗАХБОРОТТИЖОРАТМАРКАЗ" ахборот-тижорат марказини тузишга доир таъсис ҳужжатларини тайёрласин ва тасдиқласин.


4. Белгилансинки, ХХЮК негизида тузилган "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" савдо-кўргазма маркази:

1992 йилда - ХХЮКга ҳар йили ажратиладиган лимитлар доирасида бюджет маблағлари ҳисобига;

1993 йил январдан бошлаб манфаатдор вазирликлар, концернлар ва бирлашмаларнинг ҳиссабай қатнашувлари ҳисобига таъминланади.

"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" қуйидагиларни ташкил этишни таъминлайди:

республика халқ хўжалиги тармоқларидаги юқори самарали илмий-техника ишланмалари натижаларини кўрсатишни ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашишни, илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини, техниканинг энг яхши намуналарини ва илғор тажрибани тарғиб қилишни;

энг муҳим илмий-техника, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича тармоқлараро, бирор мавзуга бағишланган кўргазмалар ва кўриклар, ярмаркалар ва кимошди савдоларини;

халқаро ва хорижий кўргазмаларни, шу жумладан, тижорат асосида, шунингдек, чет элда республика кўргазмалари ва ярмаркаларини.

6. Белгилансинки, "ЎЗБИЗНЕСМАРКАЗ" амалий ҳамкорлик маркази учун ХХЮК ҳудудида бино ва иншоотлар тизими қурилади, уларга қуйидагилар жойлаштирилади:

Тошкент халқаро пахта биржаси;

савдо-вакиллик офислари;

хорижий банкларнинг филиаллари;

реклама ва сервис хизматлари;

халқаро симпозиумларни ўтказиш учун конференц-заллар;

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг ва ташқи савдо бирлашмаларининг ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фирмаларининг бўлинмалари;

биринчи класс меҳмонхоналар, ресторанлар ва кафелар, савдо расталари.


7. ХХЮК ҳудудидаги янги қурилишни маблағ билан таъминлаш "Турэкзимбанк" ва ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки кредитлари ҳисобига, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 августдаги 316-ф-сон фармойишига мувофиқ, ўз харажатларини ўзи қоплаш шартлари бўйича амалга оширилади.


8. Халқаро савдо комплекси обьектлари қурилиши бўйича буюртмачи этиб Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бош лойихачи этиб "ТашНИИПИгенплан" белгилансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан тузилган битимга кўра объектлар қурилиши бўйича бош пудратчи этиб Туркиянинг "Юксель Иншаат" қурилиш фирмаси, субпудратчи ташкилотлар этиб "Тошкентбошқурилиш" ва Ўзбекистон Республикаси Монтаж ва махсус қурилиш ишлари вазирлиги белгиланди.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ўртоқ Фозилбеков):

икки ҳафта муддат ичида илгари ажратилган, лекин бошқа идоралар томонидан ўзлаштирилмаган майдонларни жалб қилишни ҳисобга олган ҳолда Халқаро савдо объектларининг Республика комплексини жойлаштириш учун янги чегараларни биркитиб қўйсин;

бир ой муддат ичида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ўзбекистонда аккредитация қилинган савдо ваколатхоналарининг турар жой комплекси қурилиши учун Юнусобод туманидаги Каймаков ва Мирзааҳмедов кўчалари чегараларида 4-5 гектар ер майдони ажратсин.


10. "ТашНИИПИгенплан" институти (ўртоқ Одилхўжаев) Туркиянинг "Юксель Иншаат" фирмаси билан биргаликда хорижий давлатларнинг савдо ваколатхоналари турар жой комплекси учун қурилишини 1993 йилда ниҳоясига етказишни таъминлайдиган унинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин.


11. Тошкент вилояти ҳокимлиги (ўртоқ Сайдалиев) ХХЮК ҳудудидан ғишт заводини кўчириш учун Бинокорлик материаллари саноати вазирлигига икки хафта муддат ичида ер майдони ажратсин.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) Бинокорлик материаллари саноати вазирлигига ХХЮК ҳудудидан ғишт заводини кўчириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг қолдиқ баланс бўйича қийматини йилига 30 млн. донагача ғишт ишлаб чиқарадиган ғишт заводи комплектини импорт бўйича етказиб берган ҳолда тўласин.

14. Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги (ўртоқ Тошпўлатов), Алоқа вазирлиги (ўртоқ Раҳимов) энергия ва иссиқлик таъминоти, ташқи муҳандислик коммуникациялари қуришда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.

Қарорнинг қандай амалга оширилаётгани 1993 йил январда Вазирлар Маҳкамаси мажмуининг мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов