Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.12.2006 й. 1649-сон билан рўйхатга олинган 29.12.2006 й. Давлат мулки қўмитасининг 01/19-18/08-сон, Адлия вазирлигининг 37-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 29 декабрда 1649-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитаси ва

Адлия вазирлигининг

2006 йил 29 декабрдаги

01/19-18/08, 37-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари

бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини

танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини (кейинги ўринларда - ижро ҳужжатлари) ижро этиш бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлов асосида танлаш ва мол-мулкни сотиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари ижро ҳужжатлари асосида хатланиб, аукцион савдолари орқали ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа усулда сотилиши белгиланган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилмайди.



II. ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИГА АСОСАН

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШ БЎЙИЧА САВДО

ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ

- - - - -


1-§. Асосий қоидалар


2. Ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда - Суд департаменти) ҳудудий бошқармалари томонидан танлов асосида амалга оширилади.


3. Танлов ўтказишдан асосий мақсад ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ёки алоҳида турдаги мол-мулкларни сотиш бўйича энг мақбул савдо ташкилотларини аниқлашдан иборат.


4. Танловнинг барча қатнашчиларига тенг танлов шартларини яратиш, ошкоралик, талабларнинг ягоналиги ва баҳо беришда холислик танлов ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.



2-§. Танлов комиссияси


5. Танлов ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танлов комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан ўтказилади.


6. Комиссия Суд департаменти директори буйруғи асосида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи - Комиссия раиси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг жойлардаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар) адлия бошқармалари

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск