Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар /

Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.2004 й. 592-сон қарорига илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 декабрдаги

592-сон қарорига

ИЛОВА



Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш

ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга

ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом радиочастоталарни беришга ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар олишга танлов ўтказиш (кейинги ўринларда танлов деб юритилади) тартибини белгилайди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан самарали фойдаланишни таъминлаш ва юқори сифатли телерадиоэшиттиришларни ташкил этиш мақсадида ўтказилади.


2. Муайян радиочастотада (радиотўлқинда) телекўрсатувлар ёки радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензия бериш танловнинг мавзуси ҳисобланади.


3. Асосий фаолияти давлат телевидение ва радиодастурларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция қилиш) ҳисобланган ёки устав фондида мулкнинг давлат улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш танлов ўтказилмасдан амалга оширилади.

4. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг таклифи асосида Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Танловни ўтказиш ва якка тартибдаги лицензияларни бериш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади (1-илова).



II. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


5. Танловни ўтказиш муддатларини Комиссия белгилайди.


6. Комиссия танлов ўтказиладиган санадан камида 60 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади.

Билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) танловнинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;

б) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) учун берилаётган радиочастота канали (радиочастота номинали) ва қамраб олиш ҳудуди кўрсатилган ҳолда ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;

в) буюртманомаларни қабул қилишнинг бошланиши ва тамом бўлиши муддати ҳамда танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;

г) танловда қатнашишга буюртманома бланкаси шакли ва буюртманомага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати;

д) қуйидагиларни:

танлов таклифлари кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги йиғим суммасини;

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун давлат божининг йиллик суммасига тенг бўлган заколат суммасини ўтказиш учун тегишли банк ҳисоб рақами реквизитлари;

е) буюртманомалар ва ҳужжатлар қабул қилинадиган жойнинг манзили;

ж) лицензия талаблари ва шартлари.



III. ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ


7. Танловда қатнашишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, ўз вақтида буюртманома берган ва мазкур Низомга мувофиқ зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этган юридик шахслар қўйилади.

Шу билан бирга лицензия талабгорлари оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб беришлари, шунингдек ваколатли органларнинг телерадиоэшиттириш объектларининг санитария, ёнғин нормалари ва хавфсизлик режими талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини тақдим этишлари керак.


8. Илгари берилган лицензиялар асосида телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар лицензия муддати тамом бўлгандан кейин танловда умумий асосларда қатнашадилар.


9. Танловда қатнашиш учун лицензия талабгори мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклга биноан буюртманома тақдим этади.

Танловда қатнашиш учун буюртманомада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Танловда қатнашиш тўғрисидаги буюртманомада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади.

...
Время: 0.0048
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish