Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 29.01.1998 й. 402-сон билан рўйхатга олинган 07.01.1998 й. Меҳнат вазирлигида 8/04-1-сон, Ижтимоий таъминот вазирлигида 32/01-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.01.1998 й.

N 402

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИДА

07.01.1998 й.

N 8/04-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИДА

07.01.1998 й.

N 32/01


ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини (бундан буён матнда меҳнат дафтарчалари деб юритилади) юритиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Лозим даражада тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ва жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги верификация қилинган маълумотларни ўз ичига олган асосий ҳужжат бўлиб, иш берувчи (бундан жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар мустасно) ташкилотда беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимлар учун меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.

1.2. Якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи ходимларга ва уй ишчиларига меҳнат дафтарчалари юритилмайди.

1.3. Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни ташкилотлар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.

1.4. Пенсиялари муддатидан олдин тайинланган (эркаклар - 58 ёшга тўлган ва иш стажи 25 йил, аёллар - 53 ёшга тўлган ва иш стажи 20 йил бўлган) шахсларнинг меҳнат дафтарчалари умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш хуқуқига эга бўлгунга қадар, ёки ишга киргунча махаллий меҳнат органларида сақланади.


1.5. Ишга кираётган вақтда ишга кираётган шахс иш берувчига меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно) тақдим этиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар.

1.6. Меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган ташкилотнинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.


II. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ


1. Умумий кўрсатмалар


2.1. Меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Реcпубликаси, давлат тилларида иш берувчи томонидан ходимнинг иштирокида тўлдирилади.

Меҳнат дафтарчасига қуйидаги маълумотлар киритилади:

ходим тўғрисида: фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, маълумоти, касби, мутахассислиги;

иш тўғрисида: ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш (жамоа шартномасида кўрсатилган асосларда ишлаб чиқариш зарурияти билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш бундан мустасно), меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида.

Шунингдек, ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаганлик ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлари ҳақидаги ёзувлар ҳам киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Меҳнат дафтарчаларига интизомий жазолар тўғрисидаги маълумотлар ёзилмайди.


2.2. Меҳнат дафтарчасига ишгa қабул қилиниши, бошқа доимий ишга ўтказилиши каби барча турдаги ёзувлар иш берувчи томонидан буйруқ берилгандан сўнг киритилади ва бу ёзув буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт.

Меҳнат дафтарчасидаги саналар араб рақамларида, ой ва кунлар икки хонали сонларда ёзилади. Жумладан: ходим ишга 1997 йил 5 январдан қабул қилинган бўлса, унда 1997. 05. 01 деб ёзилади.

Меҳнат дафтарчасига киритиладиган маълумотлар эхтиёткорлик билан қора, кўк ёки бинафша сиёх билан ёзилади.


2.3. Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган хар бир ёзув билан иш берувчи ушбу дафтарча эгасини шахсий варақаси (Т-2 сонли идоралараро намунавий шакл-йўриқномага 4-илова)ни имзолаш йўли билан 3 кун муддат ичида таништириши лозим.

Бу холда шахсий варақа (Т-2)даги ёзув билан меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бир-бирига ўзаро мос бўлиши шарт.

Истисно тариқасида бўйсуниш бўйича бир-биридан узоқ масофада ёки турли худудларда жойлашган ташкилотларда ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига киритилган ёзув билан тегишли хабарномалар жўнатиш ва у тўғрида шахсий варақада белгилаб қўйиш йўли билан рухсат этилади.

2.4. Ходимнинг иши, бошқа доимий ишга ўтказилиши ва хоказолар тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур.

2.5. Иш берувчи ходимнинг талабига биноан меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки нусхани тасдиқланган ҳолда беради.

Ходимнинг ёзма равишдаги илтимосномасига кўра, қайтариб бериш шарти билан меҳнат дафтарчаси унинг эгасига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Бунда меҳнат дафтарчасига охирги иш жойи ва лавозими ҳақида киритилган маълумотларнинг тасдиғи сифатида ташкилот томонидан маълумотнома берилиши лозим.

Бу даврда мазкур Йўриқномада белгилангандан ўзгача тартибда меҳнат дафтарчасига қўшимча ёзувлар киритиш, уни ўзгартириш, гаровга бериш ёки йўқ қилиш қатъиян ман этилади ва барча жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатилади.

2.6. Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган ташкилот тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур ташкилот бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), ташкилот қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади.

2.7. Ходимнинг иши ёки бошқа доимий ишга ўтказилиши ва шу кабилар хақидаги тўғриланган маълумотлар буйруқнинг асл нусхасига айнан мос бўлиши керак. Агар буйруқ йўқолиб қолган бўлса, ёки у ходим бажарган ишга номувофиқ бўлган тақдирда, меҳнат дафтарчасидаги иши хақидаги маълумотларни тўғрилаб ёзиб қўйиш, бажарган ишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга асосланиб амалга оширилади. Гувохлар кўрсатмаси меҳнат дафтарчасига ўзгартиш киритиш учун асос бўлолмайди.

2.8. Меҳнат дафтарчасининг "Иши тўғрисидаги маълумотлар" бўлимида илгариги ёзилган хато ёки ноаниқ ёзувларни чизиб ўчиришга йўл қўйилмайди. Масалан: иши тўғрисидаги ёзувларни ўзгартириш зарур бўлиб қолган холларда 3-устунда ёзувнинг тегишли тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг "___ тартиб сонли ёзув бекор қилинди.

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск