Расчеты с персоналом

Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича Намунавий низом (АВ томонидан 28.07.2016 й. 2818-сон билан рўйхатга олинган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 21.06.2016 й. 01/26-26/40-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 28 июлда 2818-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2016 йил 21 июндаги

01/26-26/40-сон қарорига

ИЛОВА



Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган

корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат

сири режимига риоя этилиши бўйича

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Тижорат сири тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ устав фондида (капиталида) давлат улуши эллик фоиздан кўпроқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тижорат сири режимига риоя этилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Бошқа ташкилотлар учун мазкур Низом нормалари тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тижорат сири - учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;


тижорат сирининг махфийлиги - тижорат сирининг тарқалиб кетиши, ошкор этилиши ва ундан рухсатсиз фойдаланилиши хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати;


тижорат сирининг мулкдори - тижорат сирига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатган юридик шахс;


конфидент - тижорат сирини унинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида эгалик қилишга ва фойдаланишга олган юридик ёки жисмоний шахс;


тижорат сирини ошкор этиш - тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг учинчи шахсларга бундай ахборот мулкдорининг ёки конфидентнинг розилигисиз ёхуд меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага хилоф равишда, мумкин бўлган ҳар қандай шаклда (оғзаки, ёзма, бошқа шаклда, шу жумладан техника воситаларидан фойдаланган ҳолда) маълум бўлиб қолишига олиб келадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;


тижорат сири режими - тижорат сиридан фойдаланишни чеклайдиган ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа чора-тадбирлар тизими;


"тижорат сири" грифи - тижорат сири режими ўрнатилган моддий жисмларга қўйиладиган реквизит;


тижорат сири бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) - ташкилотда тижорат сири режимини ўрнатиш ва унга риоя этиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;


тижорат сири акс этган моддий жисмлар - тижорат сирини ташкил этувчи ахборот акс этган моддий жисмлар, шу жумладан тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатлар ёки ахборот акс этган ҳажмли жисмлар;


ахборот акс этган ҳажмли жисмлар (бундан буён матнда АҲЖ деб юритилади) - тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ёзиладиган СD ва DVD дисклари, флеш-карталари ва ҳажмли қаттиқ дисклар (ташқи);


ташкилотнинг тижорат сири рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) - ташкилотнинг бўлинмаларидаги маълумотларнинг бутун ҳажмидан саралаб олинган, тижорат сири режими ўрнатилган ахборот.


2. Тижорат сирининг мулкдори фаолият соҳасининг хусусиятидан келиб чиқиб мазкур Низомда назарда тутилмаган тижорат сирини муҳофаза қилиш усулларини мустақил равишда белгилашга ҳақли.



2-БОБ. ТИЖОРАТ СИРИ РЕЖИМИНИ ЎРНАТИШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Тижорат сири режимини ўрнатиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ташкилот раҳбари зиммасига, мазкур Низом талабларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш таркибий бўлинмаларининг бошлиқларига юклатилади.


4. Ташкилот раҳбари тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича ташкилий, ҳуқуқий, техник ва бошқа чора-тадбирларни кўради.


5. Ташкилот раҳбари:

Рўйхатни тасдиқлайди, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорлар қабул қилади;

тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган ходимларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини назорат қилади;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.


6. Ташкилотда тижорат сирини муҳофаза қилиш билан боғлиқ жорий ишлар ташкилий - назорат функцияларини бажарувчи таркибий бўлинмага (бундан буён матнда Тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма деб юритилади) юклатилади. Ташкилотда тижорат қимматига эга бўлган ахборот кам ҳажмда бўлганда мазкур функциялар алоҳида мансабдор шахсга юклатилиши мумкин.


7. Тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади;

ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритишни амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга "тижорат сири" грифини беришни амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни конфидентларга беришни амалга оширади;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши, тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари ўтказади;

Рўйхатни шакллантириш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини тайёрлайди;

ташкилот таркибий бўлинмалари ўртасида тижорат қимматига эга бўлган ахборотни аниқлаш бўйича тушунтириш ишларини ўтказади;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар сақланадиган сейфлар, металл шкафлар ҳисобини юритади.


8. Рўйхатни ташкил қилиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкилот мансабдор шахслари орасидан камида уч кишидан иборат бўлган таркибда Комиссия тузилади. Унинг таркибига раис, Комиссия аъзолари ва котиб киради.


9. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ташкилотнинг таркибий бўлинмаларидан келиб тушадиган тижорат қимматига эга ахборотни тижорат сирига киритиш ҳақидаги буюртманомаларни экспертиза қилиш;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг мавжудлигини хатловдан ўтказиш;

тижорат сири йўқотилишининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташкилотнинг тижорат сирини муҳофаза қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


10. Комиссиянинг раиси ташкилот раҳбариятига ўзининг ваколатига киритилган масалалар бўйича даврий равишда ҳисобот беради.


11. Комиссиянинг тижорат сири режимини ўрнатиш ва унга риоя этилиши масалалари бўйича қарорлари, агар Комиссиянинг мажлисида унинг аъзоларининг камида ярми ва раиси иштирок этган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.



3-БОБ. РЎЙХАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


12. Тижорат сири қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ташкилот учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги;

махфийлиги муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланган бўлиши;

давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги.


13. Ўзбекистон Республикасининг "Тижорат сири тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ қуйидаги маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас:

давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқлар ва бу ҳуқуқлар бўйича битимлар тўғрисидаги;

юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари ҳақидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардаги;

давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тўғрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги;

атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ёнғин хавфсизлигининг ҳолати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, ҳар бир фуқаронинг ва бутун аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳақидаги;

ходимларнинг сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, шунингдек бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақидаги;

иш берувчиларнинг иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий тўловлар бўйича қарздорлиги тўғрисидаги;

қонун ҳужжатлари бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тўғрисидаги;

давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича танловларнинг ёки кимошди савдоларининг шартлари ҳақидаги;

нотижорат ташкилотлар даромадларининг миқдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки миқдорлари ва таркиби ҳақидаги, уларнинг харажатлари, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш, нотижорат ташкилотнинг фаолиятида фуқароларнинг текин меҳнатидан фойдаланилиши тўғрисидаги;

юридик шахс номидан ишончномасиз иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати

...
Время: 0.0556
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск