Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорлик фаолияти субъектлари. Корхоналар шакллари /

Ўзбекистон Республикасининг 14.06.1991 й. 295-XII-сон "Кооперация тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.06.1991 й.

N 295-XII



КООПЕРАЦИЯ ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари билан бир қаторда кооперация фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини белгилайди.

У юридик ва жисмоний шахсларга кооперативга ихтиёрий равишда кириш ва ундан эркин чиқиш, кооперативни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини, кооперативларни мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар билан тенгҳуқуқлилик асосида ривожлантириш, жамоа бўлиб хўжалик юритиш мустақиллигини ҳамда уставда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан қарорлар қабул қилишда кооперативнинг мустақиллигини кафолатлайди.



1-модда. Кооперация ва унинг турлари


1. Ўзбекистон Республикасида кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашмаларидан (кооперативларидан) иборатдир.

2. Ўзбекистон Республикасида аҳолининг маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун, шунингдек фойда (даромад) олиш мақсадида тузиладиган матлубот, ишлаб чиқариш ва аралаш ишлаб чиқариш матлубот кооперативлари амал қилади.

Кооперация, шунингдек ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооперативларни (уй-жой қуриш, уй-жой кооперативларини, гараж қуриш, чорбоғ қуриш ва шу каби кооперативларни) ҳам ўз ичига олади.


2-модда. Кооперация тўғрисидаги қонунчилик

Барча турдаги кооперативлар ва уларнинг хўжалик уюшмаларини тузишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта тузиш ва тугатишнинг умумий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари ушбу Қонун, "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.


3-модда. Кооператив - кооперациянинг бирламчи бўғини

1. Юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, жамоа мулки ҳуқуқи асосида ўзига қарашли мулкка эгалик қиладиган, ундан фойдаланадиган ва уни тасарруф этадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект кооператив ҳисобланади. Ер ва бошқа табиий бойликлар кооперативларга фойдаланиш учун берилади.

Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш-матлубот кооперативларининг фаолияти ўз аъзоларининг, шунингдек меҳнат шартномалари (контрактлар, битимлар) бўйича ишлаётган кишиларнинг ўз меҳнатлари билан шахсан иштирок этишига асосланади.

Матлубот кооперативлари ҳамда ўз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кооперативлар фаолияти ўз меҳнати билан шахсан иштирок этиш билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин.

2. Кооперативлар тармоқ, ҳудудий ва бошқа белгилар бўйича хўжалик уюшмаларига ихтиёрийлик асосида бирлашишлари ва яккаҳокимликка қарши қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда иш олиб боришлари мумкин.

3. Кооператив, Ўзбекистон Республикаси

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск