Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Банковское законодательство / Общие положения /

Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 24.09.2008 й. 1859-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 14.08.2008 й. 17/2-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 24 сентябрда 1859-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 14 августдаги

17/2-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини

чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


депозит (омонат) сертификати (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) - банкка қўйилган депозит (омонат) суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) депозит (омонат) суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;


цессия - сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш;


цедент - сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечаётган томон;


цессионарий - сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини олаётган томон.

2. Сертификатлар бланкалар тарзида ҳужжатли шаклда чиқарилади.


3. Сертификатлар икки турда чиқарилиши мумкин:

а) "депозит сертификатлари" - юридик шахслар учун;

б) "омонат сертификатлари" - жисмоний шахслар учун.

5. Сертификатлар олди-сотди, ҳадя қилиш, мерос қилиб олиш, устав фондига киритиш ва эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа битимларда, шунингдек гаровда битим объекти бўлиши мумкин.

Сертификатни товарлар олди-сотдиси ёки кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун ҳисоб-китоб қилишда тўлов воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас.


5-1. Банклар бевосита ўзлари ёки бошқа банклар томонидан жойлаштирилган сертификатлар билан таъминланган кредит ажратишга ҳақли.

6. Депозит сертификатларининг олди-сотдиси ва улар бўйича суммаларни тўлашга доир пуллик ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда, омонат сертификатлари бўйича - нақдсиз ҳамда нақд шаклида амалга оширилади.


7. Сертификатларнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Сертификатларни хорижий валютада чиқариш тақиқланади.


8. Сертификатлар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга (сертификат берилган вақтдан бошлаб сертификат сақловчиси сертификат бўйича депозитни талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш вақтига қадар) чиқарилади.


8-1. Банклар томонидан сертификатга оид ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги

...
Время: 0.0347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск