Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, машиналари, механизмлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2003 й. 462-сон "Капитал қурилишда ижара ва лизинг хизматлари тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2003 й.

N 462



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИЖАРА ВА

ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда капитал қурилишда ижара ва лизинг хизматларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги ва транспорт комплекси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки, "Пахта-банк", "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзуйжойжамғармабанк", "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг устав жамғармаси 1 млрд сўм бўлган, улушлар 1-иловага мувофиқ тақсимланадиган очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясига:

ўз молиявий манбалари ҳисобига, шунингдек мамлакатимиз банклари ва хорижий банклар кредитларини жалб қилиш йўли билан замонавий қурилиш техникаси, кичик механизация ва махсус транспорт воситалари харид қилиш;

қурилиш техникасини, транспорт ва кичик механизация воситаларини мулкчиликнинг барча шаклларидаги пудрат қурилиш ташкилотларига, биринчи навбатда, кичик ва хусусий бизнес субъектларига шартнома асосида лизингга ва ижарага бериш юклансин.


3. "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясинингходимларининг чекланган умумий сони 34 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 19 нафар бўлган бошқарув тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги:

Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига мувофиқ пудрат қурилиш ташкилотларининг давлат активларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотищдан тушадиган маблағларни;

иқтисодий ночор пудрат қурилиш ташкилотларининг бюджет олдидаги қарзларини қоплаш ҳисобига уларнинг мол-мулкини қарз суммаси доирасида сотишдан тушадиган маблағларни қайтариш асосида "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясига 5 йил муддатга берсинлар, ушбу маблағлар компаниянинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилсин.

Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган маблағлардан фақат кейинчалик уларни пудрат қурилиш ташкилотларига лизинг ва ижарага бериш учун қурилиш техникаси, кичик механизация ва транспорт воситалари харид қилиш учун фойдаланилиши мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси Давлат мулки қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тугатилаётган иқтисодий ночор қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси, транспорт воситалари ва кичик механизация воситаларини уларнинг бюджет олдидаги қарзларни қоплаш ҳисобига "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясига бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Белгилансинки, тугатилаётган иқтисодий ночор пудрат қурилиш ташкилотларининг уларнинг бюджет олдидаги қарзларини қоплаш ҳисобига "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясига бериладиган асосий воситалари даромад солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.


6. "Қурилиш-лизинг" лизинг компанияси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига, кейинчалик уларни лизингга ва ижарага бериш учун олиб келинаётган қурилиш техникаси, эҳтиёт қисмлар, қурилиш транспорт воситалари ва кичик механизация воситалари учун божхона божлари ва қўшилган қиймат солиғидан 5 йил муддатга;

қурилиш техникаси ва кичик механизация воситаларини лизингга ва ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича 2007 йил 31 декабргача даромад (фойда) солиғидан озод қилинсин, солиққа тортишдан бўшайдиган маблағлар замонавий қурилиш асбоб-ускуналари ва техника харид қилишга мақсадли йўналтирилади.


7. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги ва транспорт комплекси икки ҳафта муддатда "Қурилиш-лизинг" лизинг компанияси акциядорларининг таъсис йиғилиши ўтказилишини, компания устави тасдиқланишини таъминласин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясини жойлаштириш учун бир ой муддатда, белгиланган тартибда бино ажратсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 23 октябрдаги

462-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қурилиш-лизинг" лизинг компанияси

устав жамғармасининг

ТАРКИБИ

Муассислар номи


Устав жамғармасидаги улуш


фоиз


млн сўм


"Ўзмиллийбанк"


15

150,0

"Ўзуйжойжамғармабанк"


15

150,0

"Ўзсаноатқурилишбанк"


15

150,0

"Асака" банки


15

150,0

"Пахта-банк"


15

150,0

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси


15

150,0

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси


5

50,0

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


5

50,0

Жами:


100

1000,0





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 23 октябрдаги

462-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қурилиш-лизинг" лизинг компаниясини бошқариш

ТУЗИЛМАСИ


Акциядорларнинг

умумий йиғилиши

Тафтиш комиссияси


Кузатув кенгаши


Бошқарув раиси

Бошқарув раисининг ўринбосари

Қимматли қоғозлар бўлими

2 киши

Қурилиш техникасига эҳтиёжни ўрганиш ва буюртмаларни жойлаштириш бўлими

3 киши

Бухгалтерия

3 киши


Кадрлар бўйича инспектор

Ҳисоб-китоб-кредит операциялари бўлими

3 киши

Умумий бўлим

3 киши

Шартнома-ҳуқуқ бўлими

2 киши


Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакиллари

13 киши


Компания ходимларининг чекланган умумий сони - 34 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 19 киши.
















































Время: 0.1166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск