Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 7-сон, Меҳнат вазирлигининг 30-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 72-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 23.09.2016 й. Қарори (АВ томонидан 30.09.2016 й. 2827-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2016 й.

N 2827

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.09.2016 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.09.2016 й.

N 30-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.09.2016 й.

N 72


ҚАРОРИ



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2016 йил 1 октябрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 7 октябрдаги 5, 40 ва 88-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2717, 2015 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 530-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан

ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

Ш. Салихов

Меҳнат вазири

А. Абдуҳакимов

Молия вазири

Р. Азимов

        





Қарорга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозимларнинг номи


Базавий лавозим

маошларининг

миқдори, сўм


1.

Институт директори



профессор


2 315 248

фан доктори


2 221 186

фан номзоди


2 127 639

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



профессор


2 127 639

фан доктори


2 052 046

фан номзоди


1 960 242

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки профессор


2 052 046

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1 960 242

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 885 161

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари



фан доктори ёки профессор


1 960 242

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


1 885 161

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 809 656

5.

Бош илмий ходим



профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1 960 242

катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


1 885 161

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1 809 656

6.

Етакчи илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан доктори


1 885 161

илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


1 809 656

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 720 345

7.

Катта илмий ходим



илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


1 720 345

илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


1 632 052

илмий даражага эга бўлмаган


1 545 725

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди


1 632 052

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


1 545 725

илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


1 460 116

9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи


1 288 276

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 3 октябрь, 39-сон, 466-модда

















































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск