язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркманистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида 2013-2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Шартнома (Ашхобод, 2012 йил 2 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон

ўртасида 2013-2017 йилларга мўлжалланган

иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга бўлган ўзаро қизиқишни эътиборга олиб,

1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартноманинг, 2004 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартноманинг, 2007 йил 18 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги Шартноманинг, шунингдек Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномаларнинг қоидаларига амал қилган ҳолда,

икки мамлакат халқлари ўртасида тарихий шаклланган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч муносабатларига асосланиб,

савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқаларни ва ўзаро манфаатли шерикчиликни янада кенгайтириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда,

икки давлат ҳудудида амалдаги миллий қонунчиликка риоя қилиб ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда.


Томонларнинг иқтисодий ҳамкорлиги давлатларнинг суверен тенглиги, тенг ҳуқуқлилик, стратегик шерикчилик ва ўзаро фойдалилик принципларига асосланган ҳамда Томонларнинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг мулк шаклидан қатъи назар, улар ўртасида бевосита алоқа қилиш йўли билан амалга оширилади.

Томонлар бошқа Томоннинг манфаатларига зарар етказувчи хатти-ҳаракатлардан ўзларини тиядилар.



2-модда.


Томонлар икки томонлама товар алмашинувини амалга ошириш, ўзаро товарлар (хизматлар) етказиб беришнинг ҳажми ва ассортиментини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон бизнес тузилмалари вакиллари ўртасида бевосита амалий алоқаларни ўрнатиш йўли билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтирадилар.



3-модда.


Томонлар транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳар икки давлат учун стратегик аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шу мақсадда Томонлар ташқи бозорларга чиқиш учун транспорт йўлаклари ва магистралларини диверсификация қилиш юзасидан, шунингдек икки мамлакат ҳудудлари бўйлаб ўтувчи ташқи савдо юкларни ташиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича ишни давом эттирадилар.



4-модда.


Томонлар қуйидагилар бўйича ёрдам кўрсатадилар:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича, шу жумладан Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари ҳавзаларининг сув ва энергетика ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича, шунингдек Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозни бартараф этиш ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича ягона позицияни ишлаб чиқиш;

икки давлат ҳудудидаги сув хўжалиги ва электроэнергетика объектларида ишлайдиган ходимлар, ишлатиладиган автотранспорт ва механизмларнинг кириши, чиқиши ва туриши учун ўзаро манфаатли шароитларни таъминлаш;

фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф қилиш борасида, шунингдек таълим, илмий-тадқиқот ишлари, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида ҳ

...