язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида Битим (Остона, 2000 йил 7 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида Тошкент шаҳрида 1998 йил 31 октябрда имзоланган Шартнома қоидаларига амал қилиб,

иккала давлат фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари тартибини йўлга қўйиш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг 1- ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.



2-модда


Томонлар давлатларининг миллий паспортга эга бўлган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига 5 (беш) суткага қадар рўйхатга олинмаган (вақтинчалик пропискадан ўтмаган) ҳолда кирадилар ва унда бўладилар.

Бўлиб туриш муддатини 5 суткадан ортиқ муддатга узайтириш ички ишлар органлари томонидан Томонлар давлатларининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади.

Томонлар давлатларининг фуқ

...