ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Молия вазирлигининг 89-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-36-сон, "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 29.11.2016 й. Қарори (АВ томонидан 01.12.2016 й. 2845-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.12.2016 й.
N 2845
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.11.2016 й. N 89 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 29.11.2016 й. N 2016-36 |
ҚАРОРИ
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш
ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 3 декабрдаги 102, 2015-34-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2738, 2015 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 615-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири |
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
5400 |
6500 |
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
17200 |
20600 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
12900 |
15500 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 5 декабрь, 48-сон, 557-модда