ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2003 й. 492-сон "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2003 й.

N 492



"ТАРАҚҚИЁТ УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР"

ДАСТУРИ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЮЗАСИДАН

ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим қоидалари самарали амалга оширилиши таъминлаш, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилган грантни ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2003 йил 20 августда тузилган битимга мувофиқ:

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури доирасида умумий суммаси ҳисоб-китобларга кўра 15 млн АҚШ доллари бўлган 10 минг тонна соя мойи ва 10 минг тонна гуруч грант асосида берилиши;

кўрсатиб ўтилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушган маблағ қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилишга, республиканинг аграр секторида хусусий секторнинг улуши ва аҳамияти кўпайишига кўмаклашувчи лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича юк жўнатувчи ваколати берилсин.

Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси зарур юк жўнатиш, товарга илова қилинадиган ва транспорт ҳужжатлари, шу жумладан сифат сертификатлари расмийлаштирилишини ҳамда маҳсулотлар АҚШнинг белгиланган портларидан Америка томони билан келишилган муддатларда юклаб жўнатиш ташкил этилишини таъминласин;


3. "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси белгиланган тартибда:

АҚШ портларидан бошлаб юк тушириладиган охирги манзилгача транспортда ташишнинг бутун йўналишида юкнинг эҳтимол тутилган таваккалчиликдан суғурта қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат карантин инспекцияси билан биргаликда қўшни давлатлар ҳудуди бўйлаб транзит учун зарур бўлган импорт карантин рухсатномасини расмийлаштирсин;

товар келишига қараб уларни қабул қилиб олсин, сақласин ва давлат тилида маркировка қилсин.


4. "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича импорт қилинадиган кўрсатиб ўтилган товарлар барча божхона тўловларидан, шунингдек хорижий суғурта компанияларининг даромадлари Ўзбекистон Республикасида тўлов манбаида фойда (даромад)дан тўланадиган солиқдан озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

"Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастурини амалга ошириш доирасида республикага олиб келинаётган юк олувчининг омборида тезкор ва ўз вақтида расмийлаштирилишини;

"Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастурини амалга ошириш даврида соя дуккаги, ўсимлик (соя) мойи ва гуруч экспортининг олдини олиш юзасидан қаттиқ назоратни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келгандан кейин ўн кун муддатда тақдим этилган товарга илова қилинадиган ҳужжатларни, шунингдек АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг яроқлилик муддатлари ва сифатни тасдиқловчи йўл-йўриқларини ҳисобга олган ҳолда зарур сертификатларни расмийлаштириш бўйича тартиб-қоидалар белгиланган тартибда бажарилишини таъминласинлар.


7. Қуйидагилар:

"Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури доирасида етказиб берилаётган соя мойи ва гуруч умумий ҳажмининг камида 25 фоизи очиқ танлов савдолари ўтказиш йўли билан хусусий сектор корхоналарига сотилиши;

маҳсулот умумий ҳажмининг кўпи билан 75 фоизи "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясининг расмий дистрибьюторлари ва Ўзбекистон Республикасининг савдо шохобчаси орқали сотилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури доирасида етказиб бериладиган соя мойи ва гуручни сотиш бўйича тендер комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тендер комиссияси "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси билан келишилган шартларда кўрсатиб ўтилган дастур доирасида республикага олиб келинаётган соя мойи ва гуруч ҳажмининг камида 25 фоизини сотиш юзасидан очиқ тендер савдолари ўтказсин, уларда хусусий сектор корхоналарининг иштирокини назарда тутсин.


9. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушган миллий валютадаги маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, битимда кўрсатилган йўналишлар бўйича тадбирлар ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга оид қисми таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга оид қисми котибияти функцияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агенлигига юклансин.

Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг Ўзбекистонга оид қисми Америка томони билан келишган ҳолда аниқ тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муддатлар ва масъул бажарувчиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини, шунингдек лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан таклифларни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


10. "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда юкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта қилиниши ва қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясининг амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда тендер савдолари орқали хусусий сектор корхоналарига сотиладиган гуруч ва соя мойининг 25 фоизига бошланғич нархларни белгиланган тартибда белгиласин.


11. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясининг амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда ички бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясининг расмий дистрибьюторлари ва Ўзбекистон Республикасининг савдо шохобчаси орқали сотиладиган гуруч ва соя мойи ҳажмининг 75 фоизига нархларни белгилайди.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури доирасида олинган соя мойи ва гуручни сотишдан "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси томонидан ўтказиладиган маблағларни жамлаш учун махсус ҳисоб рақами очсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўрсатиб ўтилган маблағларни тижорат банкларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш ва олинган даромаддан Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳи билан келишган ҳолда "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришда фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳар ойда соя мойи ва гуруч сотилиши, шунингдек тушум Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилсин.


13. "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси:

"Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясининг расмий дистрибьюторлари ва республика савдо шохобчаси орқали соя мойи ва гуручни сотишдан тушган сўмдаги маблағлар, шунингдек ўтказилган очиқ тендер савдоларининг ғолиблари деб эълон қилинган хусусий сектор корхоналарининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ҳар ойда келишилган нархлар бўйича ўтказилишини таъминласин;

тендер савдолари ғолиблари бўлган хусусий сектор корхоналари билан шартномалар тузишда хусусий сектор корхоналарининг соя мойи ва гуручнинг бутун ҳажми учун тендер савдолари нархи бўйича ҳақ тўлаш бўйича маблағлар ўтказиш мажбуриятини назарда тутсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги:

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва "Ўзтелерадио" компанияси билан биргаликда ҳукуматлараро битим қоидалари амалга оширилиши мувофиқлаштирилишини ва республика оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда кўрсатиб ўтилган Битимни амалга оширишда иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги схемасини, "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури доирасида лойиҳаларни, кейинчалик маблағ билан таъминлаш учун танлаб олиш ва Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳи томонидан тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 7 ноябрдаги

492-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури

доирасида етказиб бериладиган соя мойи

ва гуручни сотиш бўйича тендер комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Абдуллаева Ш.Р.

- Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари, комиссия раиси


2.

Абдураҳмонов М.С.

- Молия вазирининг ўринбосари


3.

Гадоев Э.Ф.

-Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


4.

Абдуалиев А.Х.

- Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаментининг бош мутахассиси


5.

Ҳамидбеков Р.У.

- "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


6.

Ҳабибуллаев С.П.

-Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бош бошқармасининг бошлиғи


7.

Умаров О.

қтисодиёт вазирлиги қайта ишлаш саноати ва озиқ-овқат бўлимининг бошлиғи


8.

Ортиқов А.А.

- Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг монополияга қарши қонун ҳужжатларига ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи


9.

Абдусаматов Б.Х.

- "Ўзбектендерконсалтинг" агентлигининг бош директори, комиссия котиби

Изоҳ. Тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 7 ноябрдаги

492-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи

гуруҳининг Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

1.

Жўраев Т.И.

- Молия вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ Ўзбекистонга оид қисмининг раҳбари


2.

Абдуллаева Ш.Р.

- Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари


3.

Салимов А.Ҳ.

- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


4.

Жалолов А.А.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳ таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.































































Время: 0.1061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск