язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2016 й. 418-сон "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2016 й.

N 418



ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага* мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 12-модда