ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2003 й. 521-сон "Фарм Гласс" қўшма корхонасида тиббиёт шиша идишлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2003 й.

N 521



"ФАРМ ГЛАСС" ҚЎШМА КОРХОНАСИДА

ТИББИЁТ ШИША ИДИШЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Республика фармацевтика корхоналари ва даволаш муассасаларининг рангсиз шиша идишларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, доривор препаратлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда тармоқнинг экспорт потенциалини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концернининг мавжуд "Фарм Гласс" қўшма корхонаси негизида жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган технологияларни қўллаш асосида ҳар суткада 270 тонна шиша массаси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тиббиёт шиша идишлари ишлаб чиқаришини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Фарм Гласс" қўшма корхонаси томонидан "Pecon AG" компанияси (Германия) билан 24,25 млн евро миқдорида шиша идишлар ишлаб чиқариш бўйича технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга топшириш юзасидан контракт тузилганлиги;

умумий қиймати 34,62 млн евро бўлган мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлаш 1-иловага* мувофиқ схема бўйича қўшма корхонанинг ўз маблағлари, "Банк Гезельшафт Берлин" банки (Германия)нинг кредит линияси ва "Асака" банки кредитлари ҳисобига амалга оширилиши;

18,19 млн евро миқдоридаги технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан контракт қийматининг 75 фоизи "Асака" банки томонидан қайта молиялаштириладиган Германиянинг "Гермес" экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида "Банк Гезельшафт Берлин" банки кредити ҳисобига тўланиши;

6,06 млн евро миқдоридаги технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан контракт қийматининг 25 фоизи ва имтиёзли даврда "Банк Гезельшафт Берлин" банки кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган 0,82 млн евро миқдоридаги фоизларнинг 85 фоизи "Асака" банки кредитлари ҳисобига тўланиши;

4,14 млн еврога тенг миқдордаги қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун миллий валютадаги харажатлар "Асака" банки кредити ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Фарм Гласс" қўшма корхонасида тиббиёт шиша идишлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича лойиҳанинг аниқлаштирилган техник-иқтисодий асослаши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлар бўйича асосий қарз, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш "Фарм Гласс" қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига, 3-6-иловаларга мувофиқ "Асака" банки билан тузилган кредит битимлари шартларида амалга оширилади.


5. "Асака" банки "Фарм Гласс" қўшма корхонаси кредит маблағларини қайта молиялаштириш учун "Банк Гезельшафт Берлин" банки билан кредит битимини ва субқарз битимини белгиланган тартибда тузсин.


6. Қуйидагилар:

"Фарм Гласс" қўшма корхонаси ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилгунгача бўлган даврда кўрсатиб ўтилган кредитлар бўйича гаров таъминоти беришда нотариал тасдиқлаш ҳамда Гаров ва ипотека шартномалари давлат кадастрида ҳисобга қўйиш учун давлат божи тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун "Фарм Гласс" қўшма корхонаси томонидан келтириладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва техник ҳужжатлар молиялаштириш очилган санадан бошлаб икки йил муддатга божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни буюртманомаларига биноан "Фарм Гласс" қўшма корхонасида лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик келиш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни буюртманомаларига биноан "Фарм Гласс" қўшма корхонасида лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.


9. "Фарм Гласс" қўшма корхонасида ишлаш учун келадиган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш учун тўловни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


10. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси "Фарм Гласс" қўшма корхонасини магистрал газ қувурига улашга техник шартлар берилишини ва "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни билан биргаликда, ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда ёқилғи сифатида табиий газдан фойдаланишга рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 сентябрдаги ф-556-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                              И.Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

































Время: 0.1092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск