Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2017 й. ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2017 й.

N ПҚ-2750



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди.

Тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан оширишга доир комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди.

Туман ва шаҳарларда ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (бундан буён - "ягона дарча" марказлари) томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ошкоралигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур соҳада амалга оширилган ишларнинг таҳлили тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, "ягона дарча" марказларини самарали бошқариш, улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда тизимли ёндашувни ҳамда уларнинг бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

6. Қуйидагилар:

2017 йилда фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвали 2-иловага мувофиқ;

2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда 2017 йилда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини;

икки ой муддатда 2018-2020 йилларда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини;

2017 йил 1 сентябрга қадар 2018-2020 йилларда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

2 ва 3-иловаларда белгиланган, фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этишга доир тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.

8. Берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси доирасида олиш имкониятини яратиш йўли билан Давлат хизматлари марказлари орқали қоғоз шаклида бериладиган махсус бланкалардаги рухсатнома ва лицензияларни мажбурий расмийлаштириш талаби 2018 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2017 йилнинг I чорагида қуйидагиларни таъминлайдиган "Лицензия" ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

"ягона дарча" марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензиялар (бундан буён - рухсатнома ва лицензиялар) олиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;

тадбиркорлик субъектлари учун қулай шаклда рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисида электрон шаклда ариза бериш имкониятини яратган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини автоматлаштириш;

тадбиркорлик субъектлари "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича қаерда ва қай тарзда мурожаат қилганидан қатъи назар, рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг бориши ва натижасини кузатиш имконияти;

рухсатнома ва лицензиялар реестрларидан маълумот олиш имконияти.


10. 2-иловада кўрсатилган, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатаётган ваколатли органлар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини белгиласин ҳамда эскирган ва замон талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва маълумотларни тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиш тўғрисидаги талабларни бекор қилишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

белгиланган муддатлардан бошлаб Жадвалга киритилган давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни тўғридан-тўғри тадбиркорлик субъектларидан қабул қилиш амалиётини бекор қилсин;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир тизимли чора-тадбирлар кўрсин.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "ягона дарча" марказларининг давлат мулки бўлган барча бино ва иншоотларини, уларга тегишли асбоб-ускуналар, ҳужжатлар ва бошқа мулк Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига белгиланган тартибда текин тақдим этилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев

9.

Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


10.

Тохирий М.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


11.

Хидоятов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (ЎзР Президентининг 06.07.2017 й. ПФ-5111-сон Фармони

...
Время: 0.0607
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск