язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ ЎзР ВМ 15.03.2016 й. 77-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 15.03.2016 й. 77-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 15.02.2017 й. 83-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини (ТИФ ТН бўйича кодлари 8445, 8446, 8447) етказиб беришга шартномалар (контрактлар) (кейинги ўринларда шартнома (контракт) деб аталади) Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак.

Сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник параметрлари ва/ёки қиймати ўзгаришини назарда тутувчи кўрсатиб ўтилган шартномаларга (контрактларга) қўшимча битимлар ҳам Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак.



4-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) Шартнома (контракт) тузилган санада амал қилувчи тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан тижорат таклифлари ёки прайс-варақларни ва шу кабиларни илова қилган ҳолда рақобат варағи ёки контрактда кўрсатилган нархни асослаш. Бунда тақдим этилган барча таклифларда муқобил таклифларни тақдим этувчи ташкилотларнинг почта манзиллари (жойлашган жойи) ва алоқа реквизитлари бўлиши керак.



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Шартномада (контрактда) ва унга қўшимча битимда сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник-технологик параметрлари, маркаси, русуми, сони, ТИФ ТН бўйича кодлари, сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.



18-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


техник-технологик параметрлар (асбоб-ускунанинг паспорти) - сотиб олинадиган ҳар бир тўқимачилик асбоб-ускунасининг асосий ишчи механизмларининг иш унумдорлиги, тезлик кўрсаткичлари ва унинг энергия истеъмол қилиши;