ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2003 й. 533-сон "Ўзбекистон Республикасининг хорижий малакатлардаги дипломатик ваколатхоналари штат жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.11.2003 й.
N 533
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ХОРИЖИЙ МАЛАКАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИК
ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ШТАТ ЖАДВАЛЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг айрим хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2003 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонасида Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Давлатидаги Консуллигида (Мозори-Шариф шаҳри) учинчи котиб, Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Бош консуллигида (Қарочи шаҳри) катта бухгалтер лавозимлари тугатилсин.
2. 2003 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Давлатидаги Қобул шаҳридаги Элчихонасида биринчи котиб, учинчи котиб ва катта бухгалтер лавозимлари киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги ва Афғонистон Ислом Давлатидаги Элчихоналарининг, Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Бош консуллиги (Қарочи шаҳри) ва Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Давлатидаги Консуллигининг (Мозори-Шариф шаҳри) штат жадваллари 1-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган дипломатик муассасаларнинг таъминоти учун, штат жадвалларидаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, жорий молия йили учун бюджетда тасдиқланган хорижий муассасаларни молиялаштириш ҳажмларидан келиб чиқиб маблағлар ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чет элларда Ўзбекистон Республикасининг консуллик ваколатхоналарини очиш тўғрисида" 1994 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорига 3 ва 11-иловалар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 мартдаги 119-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 22 апрелдаги 191-сон қарорига илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Афғонистонда Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида" 2002 йил 29 ноябрдаги 416-сон қарорининг 2-банди ва ушбу қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири С.С. Сафоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 28 ноябрдаги
533-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг
Покистон Ислом Республикасидаги
Бош консуллигининг (Қарочи шаҳри)
ШТАТ ЖАДВАЛИ
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
Т/р |
Лавозим |
Штат бирликлари сони |
Элчининг маошига (1700 АҚШ доллари) нисбатан ходимларнинг маоши |
Ойлик маош |
Бир йил учун иш ҳақи фонди |
Дипломатик таркиб |
|||||
1. |
Бош консул |
1 |
85% |
1445 |
17340 |
2. |
Иккинчи котиб |
1 |
70% |
1190 |
14280 |
3. |
Учинчи котиб |
1 |
65% |
1105 |
13260 |
4. |
Атташе |
1 |
60% |
1020 |
12240 |
Жами |
4 |
4760 |
57120 |
||
Маъмурий-техник таркиб |
|||||
Жойнинг ўзида ёки ходимларнинг оила аъзолари орасидан ёлланадиган ходимлар: ошпаз, фаррош, боғбон ва бошқалар |
800 |
9600 |
|||
Жами |
0 |
800 |
9600 |
||
Ҳаммаси |
4 |
5560 |
66720 |