Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.03.2012 й. 92-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 мартдаги

92-сон қарорига

1-ИЛОВА


Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга, чалинган касаллик (касалликлар)дан кейин реабилитация қилишга йўналтирилган, махсус тиббий маълумотни ва кўникмаларни талаб қилувчи тиббий фаолият лицензияланадиган тиббий фаолият ҳисобланади.

Тиббий фаолият тегишли тиббиёт муассасаларида амбулатория ва стационар типда маслаҳат бериш, диагностика қилиш ва даволаш бўйича хизматлар ҳажмида тиббий ихтисосликлар турлари бўйича амалга оширилади.

Тиббий фаолият ихтисослашув турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Тиббиёт муассасалари турлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ бўлган юридик шахслар лицензия талабгорлари бўлиши мумкин.


5. Давлат тиббиёт муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил этилган тиббиёт унитар корхоналари ва муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида улар томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш назарда тутилган тақдирда, тиббий фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Ушбу қоида кўрсатиб ўтилган муассасаларни мазкур Низомда назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини (мутахассисларнинг малака тоифаларига лицензия талабларидан ташқари), шунингдек тиббий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод қилмайди.


6. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган юридик шахслар лицензия битимида кўрсатилган хизматларни кўрсатадилар. Лицензия битимида ихтисослик турлари, тиббий хизматлар ҳажми ва тиббиёт муассасасининг тури кўрсатилади.


7. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар тиббий фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

фаолиятни қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда амалга ошириш;

бош шифокорнинг олий тиббий маълумотга ва малака тоифасига, шунингдек бошқа мутахассис врачларнинг - олий тиббий маълумотга ва тегишли тиббий мутахассислик бўйича малака тоифасига эга бўлиши;

тиббиёт муассасасида ишлаётган мутахассис врачларнинг ва ўрта тиббиёт ходимларининг камида 5 йилда бир марта малака оширишга оид талабларга риоя этган ҳолда зарур касб даражасини таъминлаши;

лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини бажариш учун мўлжалланган, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ биноларнинг мавжуд бўлиши;

тегишли ихтисослик тури, муассаса тури ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмига мувофиқ бўлган ташкилий-техник шарт-шароитлар ва моддий-техника жиҳозларининг мавжуд бўлиши, шу жумладан:

а) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, метрология нормаларига ва техника хавфсизлиги нормаларига мувофиқ бўлган замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарининг мавжуд бўлиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллашга рухсат берилган тиббий технологиялардан фойдаланишни таъминлайдиган асбоблар, қаттиқ ва юмшоқ махсус инвентарлар, транспорт воситалари (тез тиббий ёрдамни амалга оширувчи муассасалар учун) ва ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

марказлаштирилган стерилизация бўлимининг (МСБ) мавжуд бўлишини талаб қиладиган ихтисосликлар бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда, стерилизация асбоб-ускуналарида ишлаш учун таълим олганлиги тўғрисидаги тиббий маълумоти ва гувоҳномаси (сертификати, рухсатномаси) мавжуд бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича дастлабки тиббий ҳужжатларни юритиш, шунингдек давлат статистика органларига статистика маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиш;

санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган профилактика, диагностика ва даволаш методларини, шунингдек дори-дармонларни, дезинфекция ва зарарсизлантириш воситаларини қўллаш;

тиббий фаолиятни қатъий лицензия битимида кўрсатилган доирада амалга ошириш;

электрон почта мавжуд бўлиши.

Хорижий ўқув юртини тугатган мутахассис жалб қилинганда қуйидагилар талаб қилинади:

хориж давлатларида олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинган (нострификация қилинган) бўлиши;

малака тоифаси мавжуд бўлиши ёки хорижда мутахассислик малакаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг тан олинган бўлиши.

9. Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига, шунингдек замонавий ва маънавий эскирган тиббий асбоб-ускуналарга минимал талаблар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


10. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва тиббий фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, электрон почта, банк реквизитлари;

тиббиёт муассасасининг тури, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган ихтисослик тури ва кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия талабгорида тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббиёт асбоб-ускуналари, инвентарлари, аппаратлари ва анжомлари рўйхати;

г) лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10-1. Лицензияловчи орган рухсат гувоҳномаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Ҳужжатлар бевосита тақдим этилган тақдирда, ҳужжатлар Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).

13. Лицензия талабгори нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Тиббий фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари лицензия талабгори томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларни экспертизадан ўтказадилар.

Лицензияловчи орган, зарурат бўлганда, экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда тегишли ихтисослик бўйича юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга

...
Время: 0.0164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск