ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2017 й. 155-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2017 й.

N 155



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш

ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 мартдаги

155-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда):


а) қарорнинг номидаги ва муқаддимадаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ангрен" махсус индустриал зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда "Ангрен" МИЗ дирекцияси деб аталади)" сўзлари "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда "Ангрен" ЭИЗ дирекцияси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ангрен" МИЗнинг Маъмурий кенгашига" ва "Ангрен" МИЗ" сўзлари тегишли равишда "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига" ва "Ангрен" ЭИЗ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-бандда:

биринчи, учинчи ва еттинчи хатбошилардаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ангрен МИЗ Маъмурий кенгаши" ва "Анрген" МИЗ қатнашчиларини" сўзлари тегишли равишда "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" ва "Ангрен ЭИЗ қатнашчиларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ангрен" МИЗ ҳудудида", "Ангрен" МИЗ қатнашчиларини" ва "Ангрен" МИЗ Маъмурий кенгашининг" сўзлари тегишли равишда "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида", "Ангрен" ЭИЗ қатнашчиларини" ва "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Ангрен" МИЗ" сўзлари "эркин иқтисодий зоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:

илованинг номидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;

"МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатда шакар ишлаб чиқаришини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида 2012 йил 8 июндаги 167-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 261-модда):


а) 1 ва 4-бандлардаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши "Ангрен шакар" МЧЖ ХКга татбиқ этилсин".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" махсус индустриал зонаси Давлат унитар корхонасининг уставини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 331-модда):


а) қарорнинг номидаги, муқаддима ва 1-банддаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:

илованинг номидаги ва 1-банддаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "Angren" erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - "Angren" EIZ direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция свободной экономической зоны "Ангрен";

қисқартирилган номи - ГУП "Дирекция СЭЗ "Ангрен";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - "Directorate of the free economic zone Angren" State Unitary Company";

қисқартирилган номи - "Directorate of FEZ "Angren" SUC";


10-банддаги "махсус индустриал" сўзлари ва "МИЗ" қисқартмаси тегишли равишда "эркин иқтисодий" сўзлари ва "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


11-бандда:

"1", "2", "5", "6" ва "9" кичик бандлардаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

учинчи кичик банддаги "Ангрен" МИЗ ҳудудида", "Ангрен" МИЗ қатнашчилари" ва "Ангрен" МИЗ Маъмурий кенгаши" сўзлари тегишли равишда "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида", "Ангрен" ЭИЗ қатнашчилари" ва "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги, 20-банднинг учинчи хатбошидаги, 23 ва 25-бандларидаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах" махсус индустриал зонаси ҳудудида юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 2 майдаги 118-сон қарорининг номидаги ва муқаддимадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й, 18-сон, 236-модда) "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 30-модда):


қарорнинг номидаги, муқаддима ва 1-банднинг учинчи хатбошидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жиззах" махсус индустриал зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда "Жиззах" МИЗ дирекцияси деб аталади)" сўзлари "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Жиззах" МИЗнинг Маъмурий кенгашига", "Жиззах" МИЗ дирекцияси" ва "Жиззах" МИЗ ҳудудида" сўзлари тегишли равишда "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига", "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси" ва "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-бандда:

биринчи, учинчи ва еттинчи хатбошилардаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Жиззах" МИЗ қатнашчиларини" ва "Жиззах" МИЗ Маъмурий кенгаши" сўзлари тегишли равишда "Жиззах" ЭИЗ қатнашчиларини" ва "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Жиззах" МИЗ ҳудудида", "Жиззах" МИЗ қатнашчилари" ва "Жиззах" МИЗ Маъмурий кенгаши" сўзлари тегишли равишда "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида", "Жиззах" ЭИЗ қатнашчилари" ва "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Жиззах" МИЗ Маъмурий кенгашига" сўзлари "эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-иловада:

илованинг номидаги ва 1-банддаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "Jizzax" erkin iqtisodiy zona direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - "Jizzax" EIZ direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция свободной экономической зоны "Джизак";

қисқартирилган номи - ГУП "Дирекция СЭЗ "Джизак";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - "Directorate of the free economic zone "Jizzakh" State Unitary Company;

қисқартирилган номи - "Directorate of FEZ "Jizzakh" SUC";


10-банддаги "махсус индустриал" сўзлари ва "МИЗ" қисқартмаси тегишли равишда "эркин иқтисодий" сўзлари ва "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


11-бандда:

иккинчи, учинчи, олтинчи - саккизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Жиззах" МИЗ ҳудудида", "Жиззах" МИЗ қатнашчилари" ва "Жиззах" МИЗнинг Маъмурий кенгаши" сўзлари тегишли равишда "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида", "Жиззах" ЭИЗ қатнашчилари" ва "Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги, 20-банднинг учинчи хатбошидаги, 23 ва 25-бандлардаги, 32-банднинг учинчи хатбошидаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 5-иловада:

илованинг номидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;

"МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши томонидан "Жиззах" ЭИЗ Дирекцияси секторлари бошқарув ходимларининг сонига "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар кўпайишига қараб ўзгартиришлар киритилиши мумкин".

12. Вазирлар Маҳкамасининг "2030 йилгача бўлган даврда Жиззах шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 30 сентябрдаги 266-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 526-модда) 1-илова 6-бўлимининг йигирма тўртинчи хатбошидаги "махсус индустриал зона (МИЗ)" сўзлари "эркин иқтисодий зона (ЭИЗ)" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда) 5-илованинг 3-банди тўртинчи хатбошидаги "Ангрен" ва "Жиззах" махсус индустриал зоналарининг маъмурий кенгашлари" ва "махсус индустриал" сўзлари тегишли равишда "эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши" ва "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 41-модда) 1-илованинг 3-банди биринчи хатбошидаги "ушбу Низомга иловага биноан схема бўйича" сўзлари "ушбу Низомга иловага биноан схема бўйича, шунингдек эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши қарорлари асосида" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқишни кенгайтириш ва "Жиззах" МИЗ ҳудудида қулай шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 29 мартдаги 94-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 120-модда):


а) қарорнинг номидаги ва 2-банддаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон ва "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон фармонларида назарда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар воситачилик шартномалари (топшириқлар) асосида "Жиззах" ЭИЗ қатнашчилари учун олиб келинадиган товарларга ҳам татбиқ этилади".





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 мартдаги

155-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 23 апрелдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 31-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарори)" 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 13-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарори)" 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)" 2012 йил 30 майдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 207-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 33-модда






























Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск