язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим (Алмати, 1997 йил 2 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида саноат мулкини

муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

иккала давлат ўртасидаги тарихан таркиб топган муносабатларни эътиборга олиб,

барқарор ва ишончли муносабатларни ривожлантириш учун саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарурлигини англаб,

саноат мулки объектларида муҳофаза ҳужжатлари муаллифлари ва эгаларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг мақсадга мувофиқлигини тушуниб,

саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида патент интеграциясининг фойдалилигини ва келишилган сиёсат ўтказишнинг мақсадга мувофиқлигини эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар ихтиролар, саноат намуналари, маҳсулот белгилари ва бошқа саноат мулки объектларига бўлган ҳуқ

...