Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Образование /

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.04.2016 й. 107-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 7 апрелдаги

107-сон қарорига

ИЛОВА



Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус,

касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат

таълим муассасалари педагог кадрларини

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини (кейинги ўринларда - педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Педагог кадрларнинг малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Мактабгача таълим вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Халқ таълими вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази) ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда - малака тавсифлари) талаблар асосида ўрганилади.

3. Қуйидагилар педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш;

иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш;

хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.


4. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.


5. Аттестация мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари учун ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари учун ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.

Педагог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


6. Аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган:

мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;

умумий ўрта таълим муассасаларининг олий маълумотли;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари бўйича олий маълумотли;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрлари (ишлаб чиқариш таълими усталари) ўтказилиши шарт.


7. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.


8. Тузилмасида умумтаълим бўғинлари мавжуд бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумий ўрта таълим босқичида умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанларидан дарс бераётган педагог кадрлар аттестациядан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун белгиланган тартибда ўтказилади.


9. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.


10. Аттестация ҳар йили март - июнь ойларида ўтказилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси) Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексига тақдим этади.

Аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвали тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.

12. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) раҳбарлари аттестация муддатини бир ой олдин эълон қилади ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништиради.


13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ўрнатилган тартибда аттестациянинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, педагог кадрларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилади.


15. Аттестация ўтказишда таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва аттестацияни назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштириш ишлари аттестация жадвалларини ишлаб чиқиш ва аттестацияга оид фаолиятни ташкил этиш бўйича қўшма қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишдан, биринчи, олий малака тоифали ва етакчи, бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларига талабгор педагог кадрлар учун тест (ёзма, ижодий иш) синовларини ўтказишдан ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишдан, педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар топширилишини таъминлашдан иборат.

Аттестацияни назорат қилиш унинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларга оид маълумотномаларни Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексига, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга юбориш орқали амалга оширилади.


II. АТТЕСТАЦИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АТТЕСТАЦИЯ

КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


16. Педагог кадрлар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган педагог кадрлар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасида аттестациядан ўтади.


17. Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрларининг малака тоифалари ёки лавозимлари мазкур таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

Бунда мактабгача таълим ва халқ таълими тизимлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси - етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси - бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.

18. Педагог кадрлар ўрта махсус, касб-ҳунар, олий маълумотли, илмий даража олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда - диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларига мос келадиган фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади.


19. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.

Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти,

...
Время: 0.0515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск