ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 й. ПҚ-2909-сон "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2017 й.

N ПҚ-2909



ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Таъкидлаш жоизки, 2011-2016 йилларда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш доирасида 25 та олий таълим муассасасининг 202 та объектида янги қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди.

Иқтисодиётнинг реал сектори талабларидан келиб чиқиб, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқишга қабул қилиш, унинг умумий сонига нисбатан 23 фоиздан 33,2 фоизга ошди. Олий таълим соҳасида мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янгиланган давлат олий таълим стандартлари ва ўқув дастурлари жорий қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 октябрдаги Ф-4724-сон фармойиши билан ташкил қилинган Ишчи гуруҳ томонидан олий таълим тизимидаги ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор олий таълим муассасаларида ҳали ҳам илмий-педагогик салоҳиятнинг пастлиги, таълим жараёнларини ахборот-услубий ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш замонавий талабларга жавоб бермаслиги, уларнинг моддий-техника базасини тизимли янгилашга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Олий таълим тизимида ўз йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаяпти.

Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш мақсадида:


1. Олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;

олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш, олий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурларининг талабларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш;

таълим жараёнини, олий таълимнинг ўқув режа ва дастурларини янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий этиш, магистратура илмий-таълим жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш асосида янада такомиллаштириш;

янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш;

педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш;

олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш, талаба-ёшларга мустақиллик ғояларига, юксак маънавият ва инсонийликнинг миллий анъаналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш;

олий таълим муассасалари моддий-техника базасини ўқув ва илмий-лаборатория бино ва корпуслари, спорт иншоотлари, ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, олий таълим илм-фанининг устувор йўналишлари бўйича ўқув-илмий лабораторияларини замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш орқали янада мустаҳкамлаш;

олий таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш, олий таълим муассасалари талабалари, ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчиларининг жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини кенгайтириш.


2. 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур), унинг таркибида қуйидагилар:

2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари 1-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш комплекс чора-тадбирлари 2-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш молиявий харажатлар ҳажмининг ҳисобланган параметрлари 3-иловага** мувофиқ;

2017-2021 йилларда қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли дастурларига киритиладиган олий таълим муассасалари рўйхати 4-иловага** мувофиқ;

2017-2021 йилларда ўқув ва илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлашнинг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли дастурларига киритиладиган олий таълим муассасалари рўйхати 5-иловага** мувофиқ;

2017-2021 йилларда олий таълим муассасаларини ривожлантиришнинг манзилли дастурлари 6 - 74-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш педагог ва илмий ходимлар малакасини ошириш бўйича "Истеъдод" фондининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни, қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, тайёрласин:

хорижий таълим ва илмий муассасаларида олий таълим муассасаларининг педагог ва илмий ходимлар малакасини ошириш, стажировкасини ўтказиш, битирувчиларнинг PhD ва магистратура дастурларида ўқитишни ташкиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни;

юқори малакали хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларни хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик механизм ва шаклларини жорий этишнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, Олий таълим муассасалари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказлари ўқув жараёнига кенг жалб этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини;

"Истеъдод" фондининг молиявий ресурсларини шакллантириш манбаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини жалб этишни.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларни республика олий таълим муассасалари, Олий таълим муассасалари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказлари (кейинги ўринларда - Тармоқ марказлари) ўқув жараёнларига жалб этишда:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга оширилади;

хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассислар учун икки томонга авиачипталарни сотиб олиш харажатлари (узоқ муддатли меҳнат шартномаларида бир йилда икки мартадан ошмаган ҳолда) олий таълим муассасалари, Тармоқ марказлари томонидан миллий валютада тўланади;

хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг бир ойдан ошмаган муддатга тузилган қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича республика меҳмонхоналарида яшаш харажатлари олий таълим муассасаси, Тармоқ марказлари томонидан миллий валютада тўланади, бундан узоқ муддатга тузиладиган меҳнат шартномалари бўйича хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг уй-жой ижара харажатлари тузилган шартнома шартларига мувофиқ ойлик маошларини тўлашда амалга оширилади;

хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида бўлган даврида кунлик сафар харажатлари 80 минг сўм миқдорида миллий валютада тўланади; (ЎзР Президентининг 29.09.2017 й. ПФ-5197-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

олий таълим муассасалари, Тармоқ марказлари ўқув жараёнига жалб қилинадиган хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассислар тузилган меҳнат шартномаси доирасида олинадиган даромадлари жисмоний шахслар даромад солиқлари тўлашдан озод этилади;

олий таълим муассасалари, Тармоқ марказлари ўқув жараёнига жалб қилинадиган хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассислар тузилган меҳнат шартномаси доирасида олинадиган даромадлари ягона ижтимоий тўловларидан озод этилади;

хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб этиш ва уларнинг моддий таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш манбаси сифатида олий таълим муассасалари ва Тармоқ марказларига ўрнатилган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ва бошқа ташкилотлар, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг манфаатдор давлат бошқаруви органлари билан келишилган қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

Наманган муҳандислик-педагогика институтини Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантириш ва унинг ихтисослашувини ўзгартириш;

Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиалларини ташкил қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда мазкур таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини тўлиқ ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибини бутлаш, зарур моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини шакллантиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


7. 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни самарали мувофиқлаштириш учун 75-сонли иловадаги** таркибга мувофиқ Комиссия ташкил қилинсин.

Комиссия (А.Н. Арипов):

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича ҳар йили, молиявий харажатларнинг умумий тасдиқланган параметрлари доирасида, олий таълим муассасаларининг ўқув ва илмий-лаборатория бино ва корпуслари, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини уларнинг техник ҳолатини, шунингдек, ҳар бир олий таълим муассасасининг моддий-техника таъминотини инобатга олган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг асосланган таклифлари бўйича молиявий йил учун белгиланган капитал қўйилмалар доирасида тасдиқланган манзилли рўйхатлар параметрларига ўзгартиришлар киритиб борсин;

Дастурнинг амалга оширилиб бориши бўйича тизимли мониторинг ўрнатсин ва унинг бажарилиш натижаларини Вазирлар Маҳкамасининг ярим йил ва йил якунлари бўйича ўтказиладиган йиғилишлари муҳокамасига киритиб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлар билан тизимли ишлар олиб борсин.

9. Дастурнинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпуслари, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Навоий кончилик институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпуслари, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича - идоравий мансублиги бўйича тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари.

10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги 2018 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда, Комиссия қарори асосида, олий таълим муассасаларида қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ресурсларидан ажратилишини назарда тутсин.

11. Белгилансинки, Дастурни амалга оширишни молиялаштириш учун 2017-2021 йиллар мобайнида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан йўналтирилган хайрия маблағлари фойда солиғини ҳисоблашда ва ягона солиқ тўловини тўлашда солиққа тортиш базасидан чиқарилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим муассасалари ўқув ва илмий-лаборатория бинолари ва корпуслари, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни лойиҳалаштиришда қўлланиладиган ягона техник топшириқ ва талаблар концепциясини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳачи ташкилот сифатида "Ташгипрогор" акциядорлик жамиятини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларга олий таълим муассасаларида қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича ишларни ташкил этишда, жумладан, зарур ҳолларда, уларга ер майдонларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилишда ва ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланишда кўмаклашсин;

олий таълим муассасаларининг ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланишида оптимал техник шароитлар яратилишини таъминласин.

Олий таълим муассасалари ихтиёридаги ер майдонларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширилиши белгилансин.


14. Қуйидагилар 2022 йилнинг 1 январигача:

2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 21 майдаги ПҚ-1533-сонли қарори билан тасдиқланган 2011-2016 йилларда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастури доирасида олиб кириладиган замонавий ўқув-лаборатория, илмий-лаборатория ва компьютер ускуналари, сарфланадиган лаборатория материаллари (бутловчи материаллар, реактивлар, кимёвий идиш, биологик материаллар ва объектлар), дастурий маҳсулотлар, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича хорижий ўқув ва илмий-методик адабиётлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар бўйича бажариладиган амалий, инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича юридик шахсларнинг даромад солиғи, ягона солиқ тўлови, қўшимча қиймат солиғи ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод этилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим соҳасида замонавий стандартлар талабларидан келиб чиқиб, мавжуд майдонлардан оптимал фойдаланиш, замонавий ресурс ва энергия тежамкор технологияларни қўллаш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари ва бутловчи қисмлардан устувор фойдаланишни назарда тутган ҳолда олий таълим муассасалари бўйича шаҳарсозлик қурилиш меъёрлари ва қоидаларини танқидий қайта кўриб чиқсин;

ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатлари, берилаётган эксперт хулосалари ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан доимий ва тизимли назоратни таъминласин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

**) 3-75-иловалар берилмайди.



"Халқ сўзи", 2017 йил 21 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 май, 18-сон, 313-модда



































Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск