ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2017 й. 232-сон "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси ходимлари иш ҳақини туманлар (ҳудудлар) бўйича тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2017 й.

N 232



"НАВОИЙУРАН" ДАВЛАТ КОРХОНАСИ, "НАВОИЙ

КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ВА "НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ

ЖАМҒАРМАСИ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИ ИШ

ҲАҚИНИ ТУМАНЛАР (ҲУДУДЛАР) БЎЙИЧА ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Навоий КМК" давлат корхонасининг кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, юқори малакали мутахассисларининг касбий ва моддий манфаатдорлигини ошириш, шунингдек уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси ходимларининг иш ҳақига қуйидаги миқдорларда туман (ҳудудий) коэффициентлари белгилансин:

1,60 - Навоий вилоятининг Зарафшон, Учқудуқ шаҳарларида, Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманларида, Бухоро вилоятининг ўиждувон, Пешку туманларида, Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун;

1,30 - Самарқанд вилоятининг Нуробод шаҳрида, Қўшрабод, Нуробод, Пахтачи, Ургут туманларида, Жиззах вилоятининг ўаллаорол ва Зомин туманларида, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун;

1,20 - Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида ва Кармана туманида, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида, Китоб туманида, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида, Пскент ва Оҳангарон туманларида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун;

1,15 - Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун.

2. Белгилаб қўйилсинки:

"Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси ходимларининг иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларини ҳисоблашнинг чекланган суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараварини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасасининг ходимларига нисбатан қўлланмайди.

3. Ходимларнинг иш ҳақига коэффициентлар белгилаш билан боғлиқ харажатлар "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 296-модда


































Время: 0.2116
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish