ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекситон Республикаси Президентининг 07.08.2002 й. ПФ-3112-сон "2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўқитувчилар ва ўқув юртлари муаллимларининг, илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКСИТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.08.2002 й.

N ПФ-3112



2002 ЙИЛНИНГ 1 СЕНТЯБРИДАН

БОШЛАБ ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

МУАЛЛИМЛАРИНИНГ, ИЛМИЙ ХОДИМЛАРНИНГ

ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Илмий ва муаллим кадрлар меҳнатини қўшимча равишда рағбатлантириш, илмий ходимларнинг, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари муаллимларининг ижтимоий-маиший ҳамда моддий турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида:


1. 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобидан молияланадиган умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари муаллимларининг ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,2 баробар кўпайтирилсин.


2. 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ўқув юкламаси қуйидагича белгилансин:

умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари учун - ҳафтасига 18 соат;

умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқитувчилари учун - ҳафтасига 20 соат;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари учун - йилига 820 соат.

3. Ушбу Фармонга мувофиқ иш ҳақини ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар дарс соатларининг ўзгаришини эътиборга олган ҳолда республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар акздемияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ўз қарамоғида бюджет маблағлари ҳисобидан молияланадиган таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларига эга бўлган вазирликлар ҳамда идоралар:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда умумий ўрта таълим муассасалари ўкитувчиларининг, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари муаллимларининг, илмий ходимларнинг янги иш ҳақи миқдорларини тасдиқласинлар;

2002/2003 ўқув йилидан бошлаб синфлар (гуруҳлар) тўлдирилишининг амалдаги нормативларига риоя этилган ҳолда синфлар ва гуруҳлар шакллантирилиши хамда ўқитувчилар ва муаллимларнинг иш ҳақи тарифлари ўз вақтида белгиланишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






















































Время: 0.0071
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish