язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Эркин иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 й. 188-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" МИЗ ҳудудида турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 29 майдаги 146-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2017 й.

N 188



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"АНГРЕН" МИЗ ҲУДУДИДА ТУРЛИ ДИАМЕТРЛИ

МИС ҚУВУРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2013 ЙИЛ 29 МАЙДАГИ 146-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози муносабати билан рангли металлар жаҳон бозорининг конъюнктураси ўзгариб турган даврда юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, шунингдек мис қувурларни экспорт қилишни таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" МИЗ ҳудудида турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 29 майдаги 146-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

188-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" МИЗ ҳудудида

турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқаришни

ташкил  этиш"  инвестиция  лойиҳасини  амалга

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил

29 майдаги 146-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошидаги, 3-банднинг биринчи хатбошидаги, 4-банддаги, 10-банднинг биринчи хатбошидаги, 11 - 13-бандлардаги "ОАЖ" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Олмалиқ КМК" АЖнинг "Ангрен" МИЗ ҳудудида турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида вужудга келган мулкий комплекс негизида "Олмалиқ КМК" АЖ таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин".


3. 6, 8 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 7-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ОАЖ" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Олмалиқ КМК" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 250-модда