язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 й. 196-сон "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2017 й.

N 196



ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон ҳамда "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон фармонларини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналари таркибига кирувчи ҳудудлар чегарасини 1-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Бошқарув ходимлари сони 4 нафардан ва 5-иловага мувофиқ намунавий тузилмага эга бўлган "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" (кейинги ўринларда Дирекциялар деб аталади) давлат унитар корхоналари ташкил этилсин.

Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига Дирекцияларнинг тасдиқланган тузилмасига ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажми ва эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сонига боғлиқлик асосида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставлари ушбу қарорга 6 - 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Эркин иқтисодий зоналар дирекциялари:

эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг мустақил бюджетлари маблағлари ҳисобига таъминланади;

эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қабул қилинган қарорларига мувофиқ эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларини рўйхатдан ўтказадилар;

инвесторлар билан эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестициялар қўйиш тўғрисида битимлар, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари билан эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорларига мувофиқ давлат мулкини "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузадилар;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ишлаб чиқадилар ва уларни излайдилар;

белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қиладилар, кейинчалик натижаларни эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига тақдим этадилар;

эркин иқтисодий зоналар фаолиятини оператив бошқаришга доир бошқа функцияларни амалга оширадилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2017-2018 йиллар даврида Дирекцияларни таъминлаш учун, кейинги йилларда уларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин.


7. Қуйидагилар:

"Ургут" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ургут шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 104-уй манзилига;

"Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилига;

"Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Турон кўчаси, 1-уй манзилига;

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Э. Гаязов кўчаси, 32-уй манзилига жойлаштирилсин.

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Дирекцияларни кўрсатиб ўтилган манзилларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан хизмат хоналари билан таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ушбу қарор талабларига мувофиқ "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналари фаолияти ташкил этилишининг самарадорлиги юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп"

эркин иқтисодий зоналарига кирувчи

ҲУДУДЛАР


I. "Ургут" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:


1. Самарқанд вилояти Ургут тумани "Мирзақишлоқ" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлари:


а) "Мерганча" массивидаги ("Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктларидан ташқари) ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимол томондан - 500 кВ юқори кучланишли Жануби-ғарбий магистрал электр таъминоти тармоғи;

шарқий томондан - 4R-246 "Самарқанд - Ургут" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;

жанубий томондан - 4R-47 "Қоратепа - Ургут" автомобиль йўли;


б) "Мерганча" массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - 220 кВ юқори кучланишли электр тармоғи;

шарқий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;

ғарбий томондан - "Акрамов Зувай Фаттоевич" фермер хўжалиги ер майдонлари;

жанубий томондан - "Мерганча" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари;


в) "Мерганча" массивидаги ер майдонлари, қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - 4R-47 "Қоратепа - Ургут" автомобиль йўли;

жануби-шарқий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўлининг Камангарон кўчаси билан туташган жойидан 4R-47 "Қоратепа - Ургут" автомобиль йўли билан туташган жойигача;

шарқий томондан - "Камангарон - Ургут" автомобиль йўли;


г) "Мерганча" массивидаги ер майдонлари, қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Акрамобод Замини Бахори" фермер хўжалиги ер майдонлари;

шарқий томондан - Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;

ғарбий томондан - "Камангаронча узумзорлари" фермер хўжалиги ер майдонлари;

жанубий томондан - "Бегзод Қуруқсой" фермер хўжалиги ер майдонлари.


2. Ургут тумани "Сариқтепа" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлар, қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Сариқтепа" қишлоқ фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва "Ургут ЯМ-1" канали ва "Сариқтепа сойли сувлари", "Марҳабо Миршикор боғлари" ва "Баракали боғлар нур ёғдуси" фермер хўжалиги ер майдонлари;

шарқий томондан - "Рашидов-Ю", "Комил Карим саховат даласи" ва "Бешбулоқ замини" фермер хўжаликлари ер майдонлари;

ғарбий томондан - "Шаҳноза Дилором Санжар боғи" фермер хўжалиги ер майдонлари;

жанубий томондан - "Бойқишлоқ" қишлоқ фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва "Абдуқодир Маҳмуд даласи", "Алиев Садриддин", "Санақулов Исмоил", "Нафосатли Ургут жилоси" ва "Мўминов Ҳаким Амин Содиқ" фермер хўжаликлари ер майдонлари.


3. Пастдарғом тумани "Дўстлик" массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Дарғом" канали ер майдони ҳимоя ҳудуди;

шарқий томондан - "Самарқандкимё" АЖ суперфосфат заводи чегараси;

жанубий томондан - "Эски Анҳор" канали;

ғарбий томондан - саноат зонаси қуриш учун ажратилган ер майдони;


4. Нуробод тумани "Сазағон" массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - "Сазағон" маҳалла фуқаролар йиғини ер майдони;

шимолий томондан - Пастдарғом тумани чегараси;

жанубий томондан - А-378 "Самарқанд - Қарши" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - "Сазағон" маҳалла фуқаролар йиғини ер майдонлари.



II. "Ғиждувон" ЭИЗга кирувчи ҳудуд:

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Ғиждувон шаҳри.



III. "Қўқон" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:


1. Учкўприк тумани "Қақир" массиви ер майдонларини ичига олувчи А саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Тошкент - Андижон" темир йўли;

жанубий томондан - 4р-44б "А-373 Қўқон - Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл" ҳамда "Қўқонспирт" АЖ тиндиргичи;

шарқий томондан - 4р-44б "А-373 Қўқон - Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл";

ғарбий томондан - "Зухриддин Сар замини" фермер хўжалиги ер майдони.


2. Қўқон шаҳри массивини ичига олувчи Б саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Қўқон ҳалқа автомобиль йўли Шоҳрухобод кўчаси бўйлаб;

жанубий томондан - аҳоли пунктлари;

шарқий томондан - аҳоли пунктлари;

ғарбий томондан - "Қўқон - Яйпан" автомобиль йўли (Давронбек кўчаси).


3. Учкўприк тумани "Қақир" массиви ер майдонларини ўз ичига олувчи В саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан::

шарқий томондан - 4К-887 "Учкўприк - Қақир станцияси - Тожик" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - 4К-925б "Қўқон-асфальт-бетон заводига кириш" автомобиль йўли;

шимолий томондан - 4Р-446 "А-373 Қўқон - Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл";

жанубий томондан - "Тожик" газ бўлув станцияси ҳудуди ва ички ҳўжалик йўли.



IV. "Ҳазорасп" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:


1. 1-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, "Мирзо Улуғбек" массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Питнак - Урганч" темир йўлининг 1 км узунликдаги қисми;

шарқий томондан - "Тошсоққа" ирригация тизими бошқармаси ички хўжалик дренажи;

жануби-ғарбий томондан - Хоразм мелиорация экспедицияси "Питнак арна" канали;

ғарбий томондан - "Ҳазорасп лочин сервис" ДУК ер майдони;


2. 2-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, "Ю. Шержон" массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ Хоразм филиали ер майдонлари;

жанубий томондан - "Ҳазорасп - Питнак" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - Питнак шаҳри "Обод" маҳалласи;

шимолий томондан - Питнак шаҳри "Обод" маҳалласида қурилган намунавий уй-жойлар.


3. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги ер участкалари:

а) Питнак шаҳри "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғини ер майдони;

жанубий томондан - "Питнак - Урганч" темир йўл участкаси;

ғарбий томондан - "Муҳаббат" маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;

шимолий томондан - "Чап магистрал канал" канали;

б) "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;

шарқий томондан - "Хоразм" кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;

жанубий томондан - "Ҳазорасп - Питнак" автомобиль йўли;

ғарбий томондан - қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи "Садулла Искандаров" фермер хўжалиги;

в) "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдони қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - Питнак хизматлар ва ахборот технологиялари коллежи ҳудуди;

шарқий томондан - "Мустақиллик" кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;

жанубий томондан - "Файз барака" МЧЖнинг қандолатчилик цехи ҳудуди;

ғарбий томондан - "Руза Нафис" хусусий корхонаси супермаркети ҳудуди;

4. Ҳазорасп тумани "Боғдор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - Хоразм вилояти мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳудуди;

жанубий томондан - автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш "Султонова Зулфия" ХК ҳудуди;

ғарбий томондан - "Боғдор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пункти;

шимолий томондан - "Боғдор" маҳалла фуқаролари йиғини аҳоли пункти.

5. Ҳазорасп туманидаги "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шарқий томондан - 1200 мм диаметрли "Бухоро-Урал" газ қувурининг ҳимоя зонаси;

жанубий томондан - "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси;

ғарбий томондан - "Дониербек Элёрбек Шахриёр" фермер хўжалиги ер участкаси;

шимолий томондан - "Амударё" маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси.

6. Урганч туманидаги Гайбу қишлоғи "Тандирчи" маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий-ғарбий томондан - автомобильной дорогой 4К 931 "Урганч шаҳри Чаткупир к. - Шовот шаҳри" автомобиль йўли;

шарқий томондан - 4Р 162 "Урганч шаҳри халқа йўли"нинг 5-километридаги йўл ўтказгич билан;

жанубий томондан - "Урганч - Шовот" темир йўли участкаси билан;

ғарбий томондан - "Urganch oil" МЧЖ автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияси ҳудуди билан.

7. Урганч тумани Чаткупир қишлоғи ҳудудидаги саноат зонасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Хидоят" маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси;

шарқий томондан - "Дилмурод мебель сервис" ХК мебель ишлаб чиқариш цехи ҳудуди;

жанубий томондан - "Зафар кристалл" МЧЖ нефть захираси омбори ҳудуди;

ғарбий томондан - "Хоразм дон маҳсулотлари" АЖ ҳудуди.

8. Боғот тумани Бешариқ қишлоғидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Мадамин Машарип" фермер хўжалиги ер участкаси;

шарқий томондан - Боғот тумани "Гулшан" маҳалла йиғинидаги намунавий лойиҳалар бўйича қурилган турар жой иморатлари билан;

жанубий томондан - "Мадамин Машарип" фермер хўжалиги ер участкаси;

ғарбий томондан - коллектор.

9. Хива тумани Заунгур посёлкасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:

шимолий томондан - "Урганчтрансгаз" шўъба корхонаси ўқув комбинати;

шарқий томондан - Хива "Хоразм кўмир етказувчи" унитар корхонаси ҳудуди;

жанубий томондан - "Хиванефтгазқурилиш" унитар корхонаси ҳудуди;

ғарбий томондан - Хоразм вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ер участкаси.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

5-ИЛОВА



Эркин иқтисодий зона Дирекциясининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*














Директор

1




































ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш шўъбаси

1

Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш шўъбаси

1

Бухгалтерия


1







  


Бошқарув ходимлари сони - 4 нафар.


*) Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига ва инвестициялар ҳажмининг ошишига қараб Дирекция томонидан тасдиқланган тузилмага ва ходимлар сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 февралдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона дирекцияси" Давлат унитар корхонасининг Уставида:


а) 5-банддаги "210100, Навоий шаҳри, А. Темур кўчаси, 4-уй" сўзлари "210609, Навоий вилояти, Кармана тумани, "Навоий" эркин иқтисодий зонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги 11.4-1 ва 11.4-2-кичик бандлар қўшилсин:

"11.4-1. "Навоий" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;

11.4-2. Маъмурий кенгаш қарорлари ва "Навоий" ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Ангрен" эркин иқтисодий зона дирекцияси" давлат унитар корхонаси Уставининг 11-бандига қуйидаги мазмундаги 4-1 ва 4-2-бандлар қўшилсин:

"4-1) "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;

4-2) Маъмурий кенгаш қарорлари ва "Ангрен" ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й.. 5-сон, 30-модда):


а) 1-банддаги иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) 3-илованинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"Жиззах" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;

Маъмурий кенгаш қарорлари ва "Жиззах" ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш".

олтинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ангрен" ёки "Жиззах" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 110-сон қарорига 2-илова 8-позициясининг "Тижорат банки номи" устунидаги "Агробанк" АТБ" сўзлари "Асака" АТБ, "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 10 апрелдаги

196-сон қарорига

11-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й.. 1-сон, 5-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 9 апрелдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 27-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий" эркин-индустриал иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 9 апрелдаги 105-сон қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 28-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ангрен" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда), шунингдек қарорга 1-илова.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)" 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда) илованинг 8-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 3 октябрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 72-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 252-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 43-модда