Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги, қ/х маҳсулотларини қайта ишлаш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2003 й. 476-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 октябрдаги

476-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ

муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартибини белгилайди.


2. Ер участкалари фермер хўжаликларига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Ижара муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

3. Ер участкалари фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва захира ерлардан ажратилади.

4. Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейларга, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.


5. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнинг бизнес-режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари билан ташкил этилади. Бунда шартли равишда ҳар бир бош мол ҳисобига қуйидаги коэффициентлардан фойдаланилади: қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар учун - 1.0, ёш қорамоллар учун - 0.6, қўй ва эчкилар учун - 0.1, чўчқалар учун - 0.3 ҳамда паррандалар учун - 0.025.

Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда:

Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда - камида 0,30 гектарни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда - камида 0,45 гектарни;

суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда - камида 2 гектарни ташкил этади.


6. Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашаётган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами:

пахтачилик ва ғаллачилик учун - камида 30 гектарни;

боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун - камида 5 гектарни ташкил қилади.

7. Ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланади. Фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги керак.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар, шунингдек, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (ша

...
Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск