язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 й. 289-сон "Республика агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" ХII Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг "Uzbekistan Аgromash Еxpo-2017" VI Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2017 й.

N 289



РЕСПУБЛИКА АГРОСАНОАТ КОМПЛЕКСИ

УЧУН ЗАМОНАВИЙ АСБОБ-УСКУНАЛАР ВА

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ "UZBEKISTAN AGROTECH

EXPO-2017" ХII ХАЛҚАРО ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

КЎРГАЗМА-САВДОСИНИ ҲАМДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ВА МАШИНАЛАРИНИНГ

"UZBEKISTAN АGROMASH ЕXPO-2017" VI ХАЛҚАРО

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КЎРГАЗМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қишлоқда саноат ишлаб чиқариши ва қурилишини янада жадал ривожлантириш, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича энг янги технологиялар ва замонавий техника билан жиҳозланган ихчам корхоналарни ташкил этиш, етакчи хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган илғор, юқори самарали технологиялар ва асбоб-ускуналар билан танишиш учун фермер хўжаликлари, агрофирмалар, бошқа тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларни сотиб олишда уларга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖнинг 2017 йил 30 май - 2 июнда Тошкент шаҳрида "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар компанияси" акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари базасида:

республика агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" (кейинги ўринларда "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси деб аталади) ХII Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини;

қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг "Uzbekistan Agromash Expo-2017" VI Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини (кейинги ўринларда "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси деб аталади) биргаликда ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар компанияси" акциядорлик жамиятининг кўргазмалар майдонлари кўргазмалар иштирокчиларига бепул берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини тақдим этиш ва хизматлар кўрсатиш эса белгиланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

республика агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" ХII Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг "Uzbekistan Agromash Expo-2017" VI Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасини ўтказишнинг мавзули режалари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

"Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси доирасида 2017 йил 30 май - 2 июнь даврида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси кўмагида, фермер хўжаликлари, агрофирмалар, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари тақдимотларини ташкил этган ҳолда, "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар компанияси" акциядорлик жамияти кинолекторийсида ҳар кунги мавзули семинарларни ўтказишнинг намунавий сценарийси 3-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари раҳбарларининг, республиканинг барча минтақаларидаги фермер хўжаликлари, агрофирмалар, бошқа тадбиркорлик субъектлари вакилларининг "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмасига келиши жадвали, шунингдек минтақалардан "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси иштирокчиларининг Тошкент шаҳрида бўлиши бўйича бириктирилган масъул шахслар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарори билан ташкил этилган Республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарнинг Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун замонавий технологиялар ҳамда асбоб-ускуналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарининг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини ўтказиладиган кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот ва ташкилий ишларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги учун замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг муфассал каталогини бутунжаҳон Интернет тармоғида жойлаштирсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан биргаликда:

фермер хўжаликлари, агрофирмалар, бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб талаб қилинадиган технологиялар ва асбоб-ускуналар турлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига бир ҳафта муддатда тақдим этсинлар;

фермер хўжаликлари, агрофирмалар, бошқа тадбиркорлик субъектлари вакилларининг, шунингдек республика минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ташаббускорларининг ўтказиладиган "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмасида бевосита қатнашишини таъминласинлар ва уларга контрактларни имзолашида кўмаклашсинлар.


7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам ускуналарнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 24 августдаги ПҚ-449-сон қарорининг 7-бандида назарда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмасида иштирок этиш доирасида, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган контрактларни бажариш юзасидан агросаноат комплекси учун технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналарни четдан келтирувчи ташкилотларга татбиқ этилади.


8. Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларига "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмасида тузилган контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва асбоб-ускуналарини тендер савдолари ўтказмасдан сотиб олишига истисно тариқасида рухсат этилсин.


9. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси натижаларига кўра 2017 йил 30 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериш учун жаҳондаги энг яхши ишлаб чиқарувчилардан техниканинг халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган замонавий ва юқори унумли турларини танлаб олиш юзасидан таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан ўтказиладиган "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмасининг хорижий иштирокчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси ўтказиладиган, шунингдек уларнинг иштирокчилари яшайдиган жойларда жамоат тартибини ва ёнғин хавфсизлигининг тўлов ундирилмасдан қўриқланишини таъминласин.


12. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

"Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси иштирокчиларини Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида кутиб олиш ва кузатиб қўйишни ташкил этиш штаби ишлари мувофиқлаштирилишини, бунда штабнинг зарур миқдорда ташкилий техника ва алоқа воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек иштирокчиларга транспорт хизмати кўрсатиш назарда тутилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмасига юборилаётган кўргазмалар юкларининг имтиёзли юк тарифлари бўйича ташилишини, белгиланган юк тарифларидан 30 фоизли чегирма берилишини, юкларнинг Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида ишланиши ва сақланиши учун йиғимлар тўловидан озод қилинишини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси иштирокчилари учун авиачипталарнинг банд қилиниши ва сотилишини;

"Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси иштирокчиларига Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг СIP зали орқали, тўлов ундирилмасдан хизматлар кўрсатилишини;

Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти биноси хоналарининг "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси реклама кўрсаткичлари билан жиҳозланишини;

"Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси меҳмонлари ва иштирокчиларига хизмат кўрсатадиган автотранспорт воситаларининг таксилар ва туризм автобуслари учун мўлжалланган Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти автомобиллар тўхташ жойига Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан бепул киритилишини таъминласин.


13. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг ҳамда "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси иштирокчиларининг буюртманомаларига биноан юборилаётган "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмаси юкларининг имтиёзли тарифлар бўйича ташилишини, белгиланган ставкаларнинг камида 30 фоизи миқдорида чегирма берилишини, белгиланган манзилга етказиб беришнинг ва темир йўлда кўргазмага олиб келинаётган юкларни тушириш учун вагонларнинг йиғимлар ундирилмасдан ўз вақтида беришнинг тезкор кузатиб турилишини;

"Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмасига келаётган вагонларнинг бир суткагача бўш туриб қолганлиги учун тўловлардан озод қилинишини таъминласин.


14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги "Uzbekistan Agrotech Expo-2017" кўргазмаси ва "Uzbekistan Agromash Expo-2017" кўргазмасига тайёргарлик ва кўргазмалар ишларининг матбуотда ҳамда электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет-нашрларда кенг ёритилишини таъминласинлар.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) 1-4-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 368-модда