Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2003 й. 549-сон "Сино" очиқ акциядорлик жамиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2003 й.

N 549



"СИНО" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Сино" очиқ акциядорлик жамиятида совутиш ва музлатиш ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бутловчи буюмлар ва узелларни маҳаллийлаштириш негизида уларнинг янги турлари ва моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

корхоналар банкротлиги санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган таркибий ўзгартириш дастурига мувофиқ "Сино" очиқ акциядорлик жамиятида (Самарқанд шаҳри) совутиш ва музлатиш техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар ва деталларни маҳаллийлаштириш даражасини 80 фоизгача етказишни таъминлаган ҳолда 2009 йилга бориб 250,0 мингтагача совутиш ва музлатиш ускунаси ишлаб чиқариш қувватларини янада кучайтириш назарда тутилганлиги;

"Сино" очиқ акциядорлик жамияти томонидан "ТС-Технолоджи" (АҚШ), "Хенан Хенфей Электрик Ко" (ХХР) ва "Хайр групп Ко Лтд" (ХХР) хорижий компаниялари билан контрактлар тузилганлиги, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган совутиш ва музлатиш техникаси ишлаб чиқариш учун замонавий технология асбоб-ускуналари ва бутловчи буюмлар етказиб бериш бошланганлиги;

"Сино" очиқ акциядорлик жамияти томонидан 2004 йилда 2400 та совутиш ва музлатиш техникасини экспортга сотиш ва уни экспорт қилиш ҳажмини 2009 йилда 25 мингтага етказиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Сино" очиқ акциядорлик жамияти, истисно тариқасида, беш йил муддатга:

олиб келинаётган технология асбоб-ускуналари ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек совутиш ва музлатиш ускунаси ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиладиган материаллар, қисмлар ва бутловчи материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

совутиш ва музлатиш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида ишлаб чиқарилган ускуналар ва маҳсулотлар юзасидан фойда (даромад) солиғидан, шунингдек мулк солиғи, ер солиғи, экология солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва маҳаллий солиқлар тўлашдан озод этилсин.


3. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар берилиши ҳисобига бўшаб қоладиган маблағлардан фақат совутиш ва музлатиш ускуналари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қувватларни барпо этиш ва ривожлантириш, уларга бутловчи деталлар ва узеллар ишлаб чиқариш, ассортиментни кенгайтириш, ишлаб чиқариладиган совутиш ва музлатиш ускунасининг дизайни ва сифатини яхшилаш учун фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўшаб қолган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Берилган имтиёзлар ҳисобига бўшаб қолган маблағлардан "Сино" очиқ акциядорлик жамияти ўзга мақсадларда фойдаланган тақдирда, мазкур қарорда назарда тутилмаган эҳтиёжлар учун фойдаланилган маблағлар ҳажми белгиланган тартибга бюджетга олиб қўйилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов

































Время: 0.1081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск