Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2001 й. 491-сон "Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2001 й.

N 491


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ

ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармони бажарилишини таъминлашга доир ҳаракатлар дастурига мувофиқ, шунингдек “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рўёбга чиқариш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 31 декабрдаги

491-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида давлат

экологик экспертизаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Давлат экологик экспертизаси бу ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан амалга ошириладиган экологик экспертиза туридир. Қуйидагиларни:

прогноз қилинаётган, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини;

атроф-муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёки зарарли таъсир кўрсатаётган мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ҳамда бошқа хил фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш экологик экспертизанинг мақсади ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари ҳисобланади:

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат экологик экспертизаси бош бошқармаси (кейинги ўринларда “Бошдавэкоэкспертиза” бошқармаси деб юритилади);

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат экологик экспертизаси;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг давлат экологик экспертизаси.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари давлат экологик экспертизасининг ягона тизимини ташкил этади, уларга “Бошдавэкоэкспертиза” бошқармаси методик раҳбарлик қилади.


3. “Бошдавэкоэкспертиза” бошқармаси қуйидаги объектлар бўйича давлат экологик экспертизасини амалга оширади:

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф-муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимли объектлар (I ва II тоифага тегишли бўлган фаолият турлари бўйича);

кейинчалик уларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ҳудудларни комплекс текшириш материаллари;

техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

аҳоли сони 50 минг кишидан ортиқ бўлиши режалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар ёки стандартлар, экологик нормативлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳалари.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертизаси қуйидаги объектлар бўйича давлат экологик экспертизасини амалга оширадилар:

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф-муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимли объектлар (III ва IV тоифага тегишли бўлган фаолият турлари бўйича);

аҳоли сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари лойиҳалари;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари, кўриб чиқилаётган объектнинг ўзига хослиги ва мураккаблигига қараб, давлат экологик экспертизаси учун шартнома асосида битта ёки бир гуруҳ малакали мутахассислар ва олимларни, зарурият бўлганда хорижий экспертларни жалб этиши мумкин, уларнинг хулосалари тавсия тусига эга бўлади.

Қурилишнинг барча турлари учун ер участкалари ажратиш материалларининг экологик экспертизаси лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари объектлари таркибида ўтказилади.


4. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:

а)

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск