Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 й. ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.05.2017 й.

N ПФ-5059



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ

ГАЗ  ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ

ҚИЛИШ СОҲАСИДА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ЯНАДА

МУСТАҲКАМЛАШ, ШУНИНГДЕК, ИЖРО ИШИ ЮРИТИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади) етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш - мамлакатимизда олиб борилаётган, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, мазкур соҳаларда тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар энергия ресурслари бўйича дебитор қарздорликни кескин камайтиришга ва электр энергетика ва газ тармоқларини янада ривожлантириш, ижро иши юритиш самарадорлигини оширишга имкон бермаган. Жумладан:

биринчидан, таъминотчи корхоналар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги оқибатида истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя этиши лозим даражада таъминланмаган, уларнинг аксарияти истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларни мунтазам равишда амалга оширмаган;

иккинчидан, энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш муддатларининг кечиктириб юборилганлиги етказиб берилган ва истеъмол қилинган ҳажмлар ҳисоби юритилишининг ҳаққонийлигини таъминлашга ҳамда ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишга ўта салбий таъсир кўрсатмоқда;

учинчидан, эскирган электр узатиш тармоқлари, трансформатор подстанциялари ва пунктлари, газ қувурлари ҳамда тегишли инфратузилмани янгилаш суръатларининг сустлиги - технологик йўқотишларнинг кўпайишига ва энергия ресурсларининг, айниқса, жойларда, сурункали узилишлар билан етказиб берилишига олиб келмоқда;

тўртинчидан, энергия ресурслари бўйича қарздорлик ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш имконини берувчи замонавий электрон тўлов тизимларини ривожлантириш паст даражада қолмоқда;

бешинчидан, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АК томонидан назоратчилар ишининг ташкил этилиши устидан идоравий назорат лозим даражада ўрнатилмаганлиги дебитор қарздорликнинг ҳаддан зиёд ўсишига олиб келмоқда;

олтинчидан, қарздорларни электр ва газ тармоғидан узиш бўйича амалий чоралар кўрилмасдан, аслида мавжуд бўлмаган қарздорликни ундириш ҳақида судларга аксарият ҳолларда "бир хил қолипдаги" аризаларнинг киритилиши таъминотчиларнинг энергия ресурслари учун ҳақ ундириш борасидаги ишларни ташкил этишга расмиятчилик билан ёндашаётганлигидан далолат бермоқда;

еттинчидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти (кейинги ўринларда Суд департаменти деб аталади) фаолиятини ташкил этишдаги жиддий камчиликлар ижро иши юритилиши самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Амалдаги ундирув кўрсаткичининг 2016 йилда атиги 45 фоизни ташкил этганлиги ҳам бундан далолат беради;

саккизинчидан, идоралараро ҳамкорликнинг ва Суд департаменти фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг паст даражадалиги ижро ҳужжатлари ҳисоби юритилишида ҳаққонийликни таъминлашга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишига салбий таъсир кўрсатмоқда;

тўққизинчидан, қонунийликни ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида 2016 йил ва 2017 йилнинг I чораги давомида содир этган ҳуқуқбузарликлари учун "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АКнинг 665 нафар, Суд департаментининг 36 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

Электр ва газ таъминоти соҳасида ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таъсирчан чораларнинг кўрилмаганлиги иқтисодиётнинг

...
Время: 0.0474
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish