ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритиш Тартиби (ЎзР ВМ 16.11.1999 й. 499-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 16 ноябрдаги

499-сон қарорига

2-ИЛОВА


Гидротехника иншоотларининг

давлат кадастрини юритиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Гидротехника иншоотлари давлат кадастри "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги ва "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ иншоотларнинг техник ҳолатини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш мақсадида юритилади.

2. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри иншоотнинг табиий шарт-шароитлари, жойлашган ўрни, техник, сифат ва миқдор тавсифлари, хизмат қилиш муддати, эгаси тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни ташкил этувчи маълумотлар тизими ва ҳужжатлардан иборат бўлади.

3. Сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотлари мулкчилик шаклидан қатъи назар, кадастр объекти ҳисобланади.

4. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри иншоотларнинг техник ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сифат ва миқдор тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш даражасини ҳисобга олиш мақсадида юритилади.

5. Маълумотларни ишлаб чиқиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва объект ҳақида ахборот тақдим этиш технологиясини доимий такомиллаштириб бориш гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.

6. Фавқулодда вазиятларнинг пайдо бўлиш хавфини туғдирувчи гидротехника иншоотларини қамраб олиш, юритиш услубларининг ягоналиги, кадастр ахборотларининг ҳаққонийлиги гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

7. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида манфаатдор органларни гидротехника иншоотлари хавфсизлиги, фойдаланишни тўғри ташкил этиш, уларнинг техник ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.

8. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритиш топогеодезия қидирувларини, гидрология, геология, гидрогеология, геофизика, натурада кузатишлар ва бошқа махсус тадқиқотлар, шунингдек гидротехника иншоотларини махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш билан таъминланади.

9. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади.


II. ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ

ДАВЛАТ КАДАСТРИНИНГ МАЗМУНИ

10. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрида ҳар бир иншоотга кадастр рақамини берган ҳолда, иншоотни махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш, тизимлаштириш, сифат ва микдорий тавсифларни ҳисобга олиш ҳамда иншоот бўйича маълумотларни тегишли шаклларга киритиш, сақлаш, янгилаш ва маълумотларни фойдаланиш учун тақдим этиш кўзда тутилади.

11. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига конструктив чизмалар, схемалар, графиклар илова қилинган ҳолда, иншоот ҳолатини белгилаб берувчи умумий маълумотлар, гидрология, геология, гидрогеология, литология шарт-шароитлари тавсифи, иншоотлар таркиби, сув хўжалиги, сув-энергетика, техник-иқтисодий кўрсаткичлар, изланишлар, натурада кузатишлар, мавжуд бўлган нуқсонлар киритилади.

12. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг мазмуни ҳамда муайян гидротехника иншоотининг (сув омборлари тўғонлари, дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги тўғонлар, дарёларнинг ўзанларини тўсувчи иншоотлар, сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотлари, гидроэлектр станциялар, насос станциялари) муҳофаза зоналари бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти, "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти билан келишилган ҳолда, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан тасдиқланади.


III. ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ

ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ

13. Махсус ваколатли давлат органи назоратидаги гидротехника иншоотлари давлат кадастри махсус ваколатли давлат органи томонидан, қолган барча гидротехника иншоотлари давлат кадастри эса фойдаланувчи ташкилотлар томонидан юритилади.

Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, фойдаланувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритишда қўлланиладиган шакллар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.

14. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритиш юкланган органлар гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва хавфсизлиги устидан назорат (мониторинг)ни таъминлайдилар.

15. Гидротехника иншоотлари давлат кадастр маълумотларини янгилашда иншоотнинг тавсифномасига ва техник ҳолатига таъсир қилувчи реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ва бошқа омиллар натижасида рўй берган ўзгаришлар аниқланади ва рўйхатдан ўтказилади. Иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар бир ой муддатда гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритиш юкланган органларга кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишга мажбурдирлар.


IV. ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИГА

ТЕГИШЛИ ТЕМАТИК ҚАТЛАМЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР ВА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

16. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг ҳар бир тури бўйича базавий картографик асосдан фойдаланиб, объект турлари ва ахборот турлари (рўйхатдан ўтказишга оид, ҳисобга олишга оид, баҳолашга оид) бўйича шакллантирилади.

17. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг хусусиятидан ва объектларнинг жойлашувини аниқлаш усулидан келиб чиқиб, 1:5 000, 1:10 000, 1:25 000 масштабларда шакллантирилади ҳамда объектларнинг фазовий жойлашувидаги хатолик мазкур масштаб талабларида белгиланган меъёрларидан ошмаган бўлиши ваколатли органлар томонидан таъминланади.

18. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.

19. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.

20. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига тегишли тематик қатламларнинг атрибутив маълумотлари ҳамда метамаълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.

21. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри геоахборот тизими орқали юритилади. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри геоахборот тизими мазкур давлат кадастрини юритишга масъул вазирлик ва идоралар томонидан биргаликда яратилади.

22. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига базавий картографик асосининг тематик қатламлари ҳамда давлат кадастрларининг тегишли географик ахборот тизимларини юритиш учун зарур картографик асослар давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан шакллантирилади ҳамда ваколатли органларга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим этилади.

23. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри объектлари маълумотларини умумлаштириш ва мувофиқлаштириш Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.


V. ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ ДАВЛАТ

КАДАСТРИ МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

24. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри маълумотлари географик ахборот тизими орқали:

давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ваколатли органларга - ахборот ресурсларига тизимли (доимий) равишда фойдаланишга идоралараро технологик йўриқномалар асосида рухсат бериш йўли билан амалга оширилади;

юридик ва жисмоний шахсларга - сўров асосида махсус ваколатли орган томонидан белгиланадиган тўлов эвазига тақдим этилади.


25. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг фойдаланиши чекланган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.


VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

26. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг ДКЯТга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





























Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск