ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Суғурталаш. Кредитлаш. Ҳисоб-китоблар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2017 й. ПФ-5095-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
27.06.2017 й.
N ПФ-5095
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг барча ташкилий бўғинлари ва босқичларида молиялаштиришнинг узвий ва самарали ягона тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, агросаноат мажмуаси товар ишлаб чиқарувчилари техника паркини замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш техникаси билан тубдан янгилаш ва жиҳозлаш мақсадида:
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
5. Жамғарма, тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча солиқлардан озод қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 27 июндаги
ПФ-5095-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони иловасининг 2-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сонли Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида" 2016 йил 28 мартдаги ПФ-4786-сонли Фармони.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2016 йил 2 ноябрдаги ПФ-4854-сонли Фармони иловасининг 1-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли Фармони иловасининг 1-банди.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 июль, 26-сон, 575-модда